Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунинг учун ҳукмни ўйланмасдан, диққат билан кўриб чиқмасдан олиш истинбот дейилмайди. Шунингдек, бирор ҳукмда манфаат кўриниб қолиб, кейин шу ҳукмни истинбот қилиш учун нусусларга нисбатан ҳийла ишлатиш ва улардан кўзланмаган нарсаларни уларга юклаш ижтиҳод дейилмайди. Балки бу нарса Аллоҳнинг динига қарши журъат қилиш бўлиб, бунга қадам қўйган одам Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлади.
Тўғри, ижтиҳод эшиги очиқ, лекин у нодонлар учун эмас, олимлар учун очиқдир. Мужтаҳидлар уч хил бўлади: мужтаҳиди мутлақ ва мужтаҳиди мазҳаб – бу иккисининг ўзига хос шартлари бор. Учинчиси эса битта масала мужтаҳиди бўлиб, у нусусни тушунишга, битта масаланинг ўзини, унинг далилини, у ҳақдаги мужтаҳидларнинг далилини текширишга қодир бўлган шахсдир. Бу эса Аллоҳнинг аҳкомларини билишни кўзлаган ҳар бир мусулмон учун лозимдир. Чунки аслида, шариат кўрсатмаси бўйича, мусулмон шаръий ҳукмни далилдан бевосита ўзи олиши, яъни ўзига керак бўлган масалаларда мужтаҳид бўлиши лозим.
Лекин мужтаҳидларнинг мазҳаблари ёзилиб, китоб қилинганидан ҳамда қоида ва аҳкомлар тўпланганидан кейин дилларда ижтиҳод тушунчаси заифлашиб, мужтаҳидлар камайиб кетди. Натижада мусулмонларда тақлид кучайди ва ижтиҳод нодир ҳодисага айланиб қолди. Ҳатто тақлид тушунчаси кучайиб шу даражага етдики, «ижтиҳод эшигини ёпиш ва тақлид қилиш вожиб», дейдиган кишилар пайдо бўлди. Шу сабабдан ҳаммалари бўлмаса-да, мусулмонларнинг аксарияти муқаллид (тақлид қилувчи)ларга айланиб қолди.
Муқаллид икки хил бўлади: муттабиъ ва омий. Буларнинг ўртасидаги фарқ шуки, муттабиъ мужтаҳидлардан бири истинбот қилган ҳукмни ўша мужтаҳид суянган далилга қаноат ҳосил қилганидан кейин олади. Далилини билмай туриб унга эргашмайди. Омий эса далилини суриштирмасдан, шаръий ҳукмда мужтаҳидга тақлид қилади. Муттабиъ омийдан кўра яхшироқдир. Аввалги-ларнинг аксарияти далилларга аҳамият берганлари учун муттабиъ бўлганлар. Қолоқлик асри келиб, одамларнинг муттабиъ бўлиши қийинлашгач, одамлар аҳкомларда имом ва мужтаҳидларга далилини суриштирмасдан тақлид қила бошладилар. Олимларнинг бу нарсаларга сукут қилганларининг сабаби шуки, тақлид қилиш – муқаллид хоҳ муттабиъ, хоҳ омий бўлсин – жоиз ишдир. Бироқ, аслида мусулмон ҳукмни далилдан ўзи олиши керак. Лекин унинг тақлид қилиши жоиз. Муттабиъ бўлиши ҳам жоиз, яъни ҳукмни ва унинг далилини билиб, унга қаноат ҳосил қилиши жоиз. Бу ҳол мусулмонни – бир масалада бўлса-да – ижтиҳод қилишга лаёқатли қилади. Ҳозирги кунда бизга зарур бўлган нарса шудир. Фатволар бир масаладаги ижтиҳод бобидан эмас, чунки улар ижтиҳод бобига кирмайди. Балки улар фиқҳ соҳасида китоб битишнинг энг саёз услубидир. Бунинг изоҳи шуки, мужтаҳидлар асридан кейин шогирдларининг ва шогирдлари шогирдларининг асри келди. Улар мазҳаб раъйларини шарҳлаш, унинг қоидаларини баён қилиш ва раъйларини тартиблаштириш билан шуғулландилар.
30-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49
|