Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Капитализм ва фитрат

Айтиб ўтдикки, фитрат  узвий эҳтиёжлар ва ғаризалардан иборат бўлиб, уларнинг энг муҳими  диндорлик ғаризаси ҳисобланиб, қолган Ғаризалар бевосита унга бориб боғланади. Ўртача ечим (динни ҳаётдан ажратиш) фикратини текшириб кўрсак, бу ечим диндорлик ғаризасига мос келмаслигини кўрамиз. Чунки диндорлик ғаризаси яратувчи зот тарафидан берилган тартибга биноан қондиришни тақозо этади. Бу ғариза яратувчини рози қилиш мақсадида унга ибодат қилиш билан қонади. Яратувчи зотни нима рози қилишини яратувчининг ўзи билади. Инсон яратувчини қандай рози қилишни Яратувчининг ўзи билдирсагина билади. Бунинг сабаби шундаки, сезги аъзолари яратувчининг зотини хис кила олмайди. Диндорлик ғаризасини қондирадиган  инсон билан яратувчи ўртасидаги алоқа бўлган тартиб яратувчи тарфидан келмаса, инсон бу ғаризани хато, нотўғри йўллар билан қондиради, Яъни инсонда хотиржамликни пайдо қилувчи тарзда қондирмайди. Бундай тартиб тузишни инсонга топшириб қўйиш натижасида инсон яратувчига нотўғри йўллар билан ибодат бошлайди. Бу эса ўз навбатида турли туман тўқима, асоссиз афсоналарга, залолат  адашишларга олиб боради.
Яратувчининг хаётдаги ролини эътиборсиз колдириш диндорлик ғаризасига зиддир. Бу ғариза борликда яратувчи хукмрон эканлигини, инсон муаммоларини инсонга хотиржамлик, бахт  саодатни кафолатлайдиган тарзда кондиришга кафил бўлувчи низом (конунлар)ни тузишга ўша зотгина кодирлигини хис килади.
Бундан ташкари капитализм яратувчи борлигини зимдан тан олсада, яратувчини хақиқий суратда, пухта асосда тан олмади. Яратувчини «борлиги аниқ хақиқат» деб эмас, балки «чиройли фикр» деб хисоблади. Шундай қилиб бундай фикр биринчи тўқнашувдаёқ чил  парчин бўлади, капитализм Яратувчи хақида берган фикридан пайдо бўлган вақтинчалик ечим асосида вужудга келган вақтинчалик хотиржамлик барҳам топади.
Энди маълум бўладики, капитализм ақлни каноатлантирмайди ва фитратга мос келмайди. Демак у  тўғри уйғонишга олиб бормайдиган мабдадир.
Бу мабданинг бузуқлиги, ярамаслигини таъкидловчи баъзи бир капиталистик қараш (назария)ларни кейинги фаслда баён қиламиз

 

55-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55