Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

10 фасл
Уйғониш учун яроқли ақлий ақидалар

Олдинги фаслда ўзгартириш учун асос бўлишга ярайдиган фикрий асос, фикрий пойдевор ҳақида баҳс юритганимизда кўплаб ечимларга дуч келдик. Уларнинг баъзилари (фаръий, умумфикрлар, ақлий бўлмаглн ақидалар) асос бўлишга мутлақо ярамайди. Уларни шарҳлаб ҳам ўтдик. Баъзилари эса ўзгартириш ва уйғонишга асос бўлишга ярамайди. Бу фаслнинг мавзуси шулар ҳақида,
Уйғониш йўлида таянса бўладиган асос бўлишга ярайдиган ақлий ақидани ахтарсак, учта ақлий ақида (Ислом, социализм, капитализм)гина борлигини кўрамиз. Бошқалари эса уйғонишга асос бўлишга ярамайди. Айтиб ўтганимиздек улар куллий бўлмаган умумфикр ёки фаръий фикр ёки инсон узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларини қондиришдан келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилувчи низом балқиб чиқмайдиган, ақлий бўлмаган руҳий ақидалардир.
Ақлий ақиданинг бир сифати  ундан низом (ҳаёт қонунлари) балқиб чиқади. Инсон муаммоларини ҳал қилувчи низом балқиб чиқадиган ақида «мабда» дейилади. Луғатда мабда сўзи масдар мими бўлиб «бадаа, ябдау, бадoун, мабдаун»  бошламоқ феълидан олинган. Барча мутафаккирлар истилоҳида (терминида) мабда сўзи «фикрлар унга асосланадиган фикрий асос» маъносида қўлланилади. Мабда сўзи инсонлар орасида кўп қўлланилади. Масалан, бир шахс айтадики: «менинг мабдаим ростгўйлик» яъни у айтмоқчики «ҳамма ишларимга, ҳатти-ҳаракатларимга ростгўйликни асос қилиб олганман». Яна бир шахс айтадики: «менинг мабдаим  вафодорлик», яъни «вафо қилишни барча муаммоларимга асос қилиб олганман».
Аслини олганда ростгўйлик, вафодорлик, ўзаро ёрдамлашиш, яхши қўшничилик ва иқтисод, қонун мабдалари (принциплари) мабда эмасдирлар. Балки улар фикрлар ва қонунлардир. Чунки истелохда мабда сўзи фикрий асосни билдиради. Юқоридаги (вафодорлик, ростгўйлик, иқтисод ва бошқалар) фаръий фикрлардир. Бу фикрлар устига бошқа фикрларни қурилиши, асосланиши уларни (вафодорлик, иқтисодни) фикрий асос, мабда қилиб қўймайди. Бундай фикрлар бошқа асосдан келиб чиққани учун асосий фикрлар бўла олмайди. Умуман олганда ростгўйлик ахлоқ фикрлари асосий фикрдан олингани учун асосий фикрлар ҳисобланмай, фаръий фикрлар ҳисобланади. Ростгўйлик асоснинг бир жузъидир. Чунки у мусулмонлар наздида Қуръондан олинган шаръий хукмдир. Капиталистларда эса фойдали, чиройли сифат ҳисобланади.

Фикрий асос шундай фикрки ундан муқаддам бирор фикр мутлақо мавжуд эмас. У борлиқ, инсон ва ҳаёт ҳақидаги куллий фикрдир. Бу куллий фикрдан бошқа асосий фикр бўлмайди. Бу фикр ҳаётнинг асосидир. Чунки инсон асосий муаммога ечим бўлган фикрий асос

 

47-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55