Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

8 фасл
Асосий муаммони ёрқин фикрлаш ёрдамида ечиш

Энди ақлни қаноатлантирадиган, фитратга мос келадиган, ёрқин фикрлашга асосланган энг тўғри ечимни ҳавола этамиз. Унда ҳеч қандай хато ва ёлғон йўқ деб ишонамиз. Токи бу ечим асосий муаммога ечим сифатида тақдим этилаётган ҳар қандай ечимни тўғри ёки нотўғрилигини белгилаб берадиган ўлчов бўлиб қолсин ва ўйлантирган саволларга жавоб берадиган ақидани ташкил этсин.
Илгари айтиб ўтганимиздек асосий муаммо  инсонни борлиқ, инсон ва ҳаёт ҳақидаги саволларидир. Чунки инсон ҳаётни англай ва нарсаларни фарқига бора бошлагач сезги аъзолари ҳис қилаётган нарсаларнинг ҳақиқати ҳақида сўрай бошлайди. Илгари йўқ бўлган нарсалар бу дунёга қандай келиб қолганлиги ҳақида сўрайди. Атрофидаги тирик мавжудотларда кўраётган, мушоҳада қилаётган ҳаётнинг сири ҳақида сўрайди. Бу ҳаётни жонсиз нарсаларда йўқлиги ҳақида ўйлайди. Ўзи кўраётган борлиқнинг ҳақиқати ҳақида, ундаги қуёш, сайёралар, юлдузлар ҳақида сўрайди.
Қисқаси унинг саволлари сезги аъзолари (қулоқ, бурун, кўз, оғиз, тана) сезаётган нарсаларга, уларнинг пайдо бўлишига қаратилган. Бу нарсалардан олдин ҳам бирор нарса бормиди? Бу нарсалардан кейин бирор нарса борми ёки йўқми? Бироқ шу саволларнннг энг муҳими ўзининг пайдо бўлиши, қисмати ва пайдо бўлишидан кўзланган ғоя устида бўлади.

Инсон англай бошлагандан бери ва унга катта чигаллик ёки асосий муаммони туғдирган саволлар ҳақида сўрашни бошлагандан бери бу саволлар уни қийнайди, тинч қўймайди. Бу саволларга жавоб топсагина нафси ором олади, безовталикдан халос бўлади. Топган ечими ақлни қаноатлантирса ва фитратга мос келса тўғри ечим бўлади, ҳамда доимий,

 

38-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55