Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Никфурга». Бугунга келиб эса минглаб мусулмонларни ўлдирган, уйларини вайрон қилиб, юртларини хароб қилган кофирларга ҳокимларимизни ёзаётган хатлари қуйидаги сўзлар билан бошланади: «Муҳаммад Анвар Садатдан Бегин жанобларига... ёки Киссинжер ҳазратларига...»
Илгари уч минг муслим юз мингдан ортиқ румликларни урушга чақириб, жангга киришган ва уларнинг қалбларини қўрқувга тўлддирган бўлсалар, бугунга келиб Аллоҳ хорлик ва ночорликка маҳкум қилган қаланғи-қасанғилардан иборат уч миллион йўл тўсар қаршисида миллиард мусулмон даҳшатдан қалтирайдиган бўлиб қолдилар.
Бу гаплар мисол ва далиллар учун келитирилган денгиздан томчилардир. Бундан ортиқ тубанлик бўладими? Бундан ортиқ хорлик бўладими? Шу воқеликда яшаётган, қалбида заррача ғурур, ақлида заррача фикр бўлган инсон бу бузуқ сиёсий воқеликни сезмаслиги мумкинми?
б) Иқтисодий жиҳат.
Илгари биз узоқ асрлар мобайнида бир давлатнинг бағрида яшадик. Бу давлат бизга шундай дерди ва айтганини амалда бажарарди: «Эй мусулмонлар1 Биз солиқ йиғувчи қилиб юборилмаганмиз, балки ҳидоятга бошловчи қилиб юборилганмиз». «Кимдан молу дунё қолса меросхўрларига қолади. Кимдан болачақа қолса уларни давлат ўз паноҳига олади».
Илгари тоби қочганини сезган бетоб ёнида пулсиз, доридармонсиз шу давлатнинг касалхонасига кирарди. Табиб бу шахсни бетоблигини билиб, унга табассум қилар ва муолажани бошларди. Уч кун тўлиқ парвариш қилгандан сўнг табиб касалга бир қоғоз тутқазарди. Бу қогоз ичида бир қанча пул ва зиёфат муддати тугагани билдирилган ёзув бўларди. Касал пулни олиб ишга киришгунча ундан фойдаланиб турарди. Касалхонадан меҳмонга ўхшаб иззати-киромда чиқарди.
Мана илгари қандай эдик!...
Энди қандай бўлиб қолдик?..

Илгари бир давлатимиз бор эдики, у ҳамма йўлларга йўловчи  ва мусофирларга  бепул,  текин  меҳмонхона  ва  ошхоналарни қуриб қўярди. Ҳамма текин фойдаланадиган турли мақсадлардаги вақфлар бино қиларди. Масалан, чинни ва сопол идишлар вақфи болалар ёки хизматкорлар синдириб қўйган идишни олиб келиб текинга алмаштириб кетардилар. Бундай вақф бола ёки хизматкор идишни синдириб қўйгани учун хўжайинидан жазо  олмаслиги учун қилинганди. Илгари давлатимиз ҳар бир гражданнинг барча асосий  эҳтиёжларини тўлиқ таъминларди. Оила бошлиғи ота қайтиб келгунча Халифа оилани ўз паноҳига оларди. Илгари Халифа мусулмонлар  бойлигига, хазинасига жавобгар эди. Уларга хизмат

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55