Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

уйғониш учун асос сифатида таклиф қилинган ва қилинаётган ечимлар, фикрларга мисоллар келтирдик. Бундай навдаги барча таклифларни яроқсизлиги шундоқ билиниб қолди. Лекин шу нарса эсимиздан чиқмаслиги керакки: уйғониш учун асос сифатида бу ечимларни яроқсизлиги ҳақидаги гапимиз уларни рад этиш дегани эмас. Балки асос сифатида рад этиш дегани. Ахлоқ, иқтисод, таълим. Қурол-яроқ ва бундан бошқа нарсалар умматга ниҳоятда зарур. Улар етарли даражадами? йўқ. Албатта. Масалан; Қурол-яроқ учун ҳаражат қилишимиз керак. Лекин уйғонгандан кейин, асло олдин эмас.
Уйғонишнннг асоси бўла оладиган ва уйғонишга эришиш учун керак бўладиган тўғри ечим ва соғлом фикрга киришишдан олдин таклиф қилинган фикрлардан хато, камчиликларни асосий сабабларини қисқача хулоса қилишимиз керак.
Улар қуйидагилар:
1 — Таклиф қилинган ечимларнинг муаллифлари бўлган муфаккирлар умматнинг тубанлашишига олиб борган сабабни чуқур ўрганмадилар. Балки юзаки назар ташлаш билан кифояландилар. Буни оқибатида илдизга, асосга эмас, балки ташқи кўринишга тааллуқли муолажаларни ишлаб чиқдилар. Касаллик вирусини йўқотишга эмас, балки унинг ташқи аломатларини йўқотишга ярайдиган чора тадбирларни туздилар. Бу ишда худди иситмани муз парчасини қўйиш билан даволаётган, касалнинг ҳарорати пасайиши билан касаллик тугади деб ўйлаётган табибга ўхшадилар. Ёки чечак билан оғриган бемордаги чечак вирусларини йўқотиш ўрнига бадандаги тошмаларни даволаётган табибга ўхшаб қолдилар. Ёки катталар оламига кириш1 учун катта бўлиб қолишни истаб, онасига «акамни кийимини кийгизиб қўйинг»  деяётган ёш болага ўхшаб қолдилар ва ҳоказо. Ёки шаҳарлик бўлишни орзу қилиб, шаҳарлик кийимини кийиб олиб, «шу билан иш битди» деб ўйлаётган қишлоқини қилиғини қилдилар. Бу ишларни қилаётганда буларнинг ҳаммасини асосий сабабларга асло алоқаси йўқлигини, балки фақат ташқи кўринишлардаги изланишлар эканлигини унутиб қолдирдилар.
Аслида мақсадга эришиш учун чуқур изланишлари, чуқур назар ташлашлари керак эди.
Бу мутафаккирларнинг изланишлари уйғонишдан кўзда тутилмаган ишларга қаратилган эди, Чунки баҳс мавзуси ҳарбий ёки иқтисодий ёки сиёсий жиҳатдан қандай ривожланишимиз ҳақида эмас эди. Балки баҳс мавзуси «Инсон қандай уйғонади? Ўзининг иқтисодий, ҳарбий ва миллий бойлигидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун ва ўтган асрларда бўлгани каби оламга етакчилик қилиши учун уммат қандай уйғонади?»  эди.

Иқтисод, курол-яроқ, ахлоқ ҳақида баҳс юритиш эса зарур бўлмаган мавзу ҳақида баҳс юритиш ҳисобланади.
Умматни уйғонишига кафил бўладиган йўл Ҳақида фикрлашда юқоридаги мулоҳазаларга эътибор бериш зарур. Шундан келиб чиқиб умматни уйғониш учун инсон воқелигини тушуниб етиш, уни тўлиқ билиш, уммат ва жамият воқелигини тушуниб етиш зарурлигини билиб оламиз.
Бундан бошқа ишларга эътибор бериш вақтни, мол дунёни, ҳаракатларни зое кетишидир. Шу сабабли кейинги фасл инсон воқелиги ва уни яхши ҳолатга қандай ўзгартириш ҳақида бўлади.

 

22-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55