Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Фикрий асос фитратга мос келиши:

Бу шартдан мақсад  асосий муаммога фикрий асос бераётган ечим инсон фитратига мос ечим бўлсин. Яъни инсон воқелигидаги ожизлик, ноқислик ва ўзидан бошқага муҳтожликни тан олиб, уларни қондириш учун керакли тартиб-низомларни тузиб берсин. Фитрат нима?
Фитрат муайян шакл ва тартибдаги инсонда мавжуд бўлган хоссалар (хусусиятлар)дир. Бир бўлак темирга ишлов бериб, муайян шаклга келтирилса кесиш хусусиятига эга пичоқ бўлиб қолгани каби инсон ҳам муайян шаклда тузилгани учун унда муайян хусусиятлар бор.
Фитрат  ннсонни турли ишларни бажаришга ундайдиган ҳаётий кучлар деб таърифлаш мумкин. Масалан, инсон қорни очган пайтда ички бир куч борлигини сезади. Бу куч инсонни маълум бир ишларни бажаришга ундайди. Бу ишларни бажарилиши натижасида ушбу куч тинчиб қолади ёки сарфланиб кетади. Бундай ҳолатда эса яъни овқатга эҳтиёж сезганда овқатланиши биланоқ у куч тинчийди, инсонни безовта қилмай қўяди.
Бу кучлар аломатлари ва кўринишларига қараб икки хил бўлади.
а) Узвий эхтиёжлар (аъзо эҳтиёжлари).
Бу эҳтиёжлар инсондан қатъий қондиришни талаб этувчи ҳаётий кучлар бўлиб, агар қондирилмаса инсон ўлади. Масалан, еб-ичишга, ҳожатхонага боришга эҳтиёж ёки дам олиш, ухлаш каби муайян вазиятларга эҳтиёж каби. Бу эҳтиёжлар бирор муддат қондирилмаслиги ёки муайян вазиятлар яратилмаслиги инсонни ўлимига олиб боради. Узвий эҳтиёжни қондиришни ёки муайян вазиятларни пайдо қилишни талаб этаётган ундовчи кўпинча ичкарида (ички) бўлади.
Узвий эҳтиёжларни бундай номланишига сабаб ҳар бир эҳтиёж ёки вазият бир ёки бир неча аъзодан келиб чиқади. Эҳтиёжни кўриниши ёки аломатига қараб эҳтиёжни борлигини билиб оламиз. Масалан, очлик овқатланишга бўлган эҳтиёжни кўриниши, чанқаш эса ичишга бўлган эҳтиёжни кўриниши, эснаш, мудраш уйқуга бўлган эҳтиёжни аломати ва ҳоказо.
б) Ғаризалар(инстинклар).
Ғаризалар ҳам ҳаётий кучлар бўлиб, тана ичкарисида мавжуд хоҳишларни қондириш учун муайяи ишларни бажаришга инсонни ундайди, Ғаризалар билан узвий эҳтиёжлар ўртасида бир неча фарқ бор.

 

33-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55