Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Иккинчи қисмдаги фикрлар уйғонишга ярамайдиган фикрлар бўлиб, асосий фикрлар бўлсаларда ақлий эмаслар. Булар христиан, яҳудий, буддизм. зардуштий, брахман, мозданий, моний каби руҳий ақидалардир.
Мисол тариқасида келтирилган бу ечимлар уйғонишга ярамайди. Чунки улар ақлий бўлмаган фикрлар, ақидалар. Бу ақидаларга ақл ёрдамида эришилмаган. Балки инсонга қандай бўлса шундайлигича ўргатилган. Инсон ақли унинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиб, хотиржам бўлиши учун улар ҳақида ёки уларнинг асослари ҳақида фикрлашига бу ақидалар рухсат бермайди. Масалан, христиан ёки яҳудий дини асл ҳолатидан ўзгартирилиб ҳозирги кунда қуруқ руҳий ақида бўлиб қолган. Улар ақлий ақида эмас. Шу сабабли уйғонишга асос бўлишга ярамайди. Чунки уйғониш асоси фикрин асос бўлиши яъни ақлга қурилган бўлиши керак. Асло таслим бўлишга, адаштиришга ва мажбурлашга асосланмаслиги керак. Агар асос ақлга қурилмаган бўлса ёки унга ақл ёрдамида эришилмаган бўлса, унинг тўғри ёки нотўғрилигига ақл ёрдамида ҳукм чиқарилмаган бўлса бундай ақида фикрий асос бўлишга ярамайди, Чунки бундай ақидалар ақлни қаноатлантирмайди. Ақлга зид бўлганлиги учун ақл уларнинг воқелигини кўрсата олмайди.
Бошқа тарафдан қаралса фақат ақлий ақидадангина ҳаёт муаммоларини ҳал қилувчи низом (қонун) балқиб чиқади. Бундай ақида илдиз ва шохлари униб чиқадиган тирик уруғга ўхшайди. Илдизлар асосий муаммонинг ечимлари бўлса, шохлар ва мевалар бу тирик ақидадан балқиб чиқувчи қонунлар, муолажалардир. Ақлий бўлмаган ақида эса ўлик уруғга ўхшаб, ундан ҳеч нарса балқиб чиқмайди. Ер устига ҳеч қачон кўтарилмайдиган, қуриган илдизлари бор қуруқ уруғлигича қолаверади. Шу туфайли асосий муаммога ечим сифатида тақдим этилаётган бу ечимлар— тўғрилиги ёки нотўғрилигидан қатъий назар—ўзгартиришга, уйғонишга ярамайди. Инсон муаммоларини ҳал қиладиган низоми йўқлиги учун, ақлни қаноатлантирмагани учун улар ақлий эмас.
Юқорида ўтган фикрлардан хулоса қилиш мумкинки, баҳс қилинган бу фикрлар (умумфикр бўладими ёки назарий фикр бўладими) уйғонишга ярамайди. Шунингдек ақлий бўлмаган ақидалар ҳам уйғонишга ярамайди. Инсоннинг бир қанча узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларидан пайдо бўладиган муаммоларини ҳал қиладиган низом балқиб чиқувчи ақлий ақидагина уйғониш учун яроқлидир. Келгуси фаслда уйғонишга эришиш учун тўғри ақлий ақидани тушуниб олиш ва танлаб олиш учун ақлий ақидани баҳс қиламиз, унинг муҳим аломатларини белгилаймиз.

 

46-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55