Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

4 фасл
Инсонни уйғотиш учун уни қандай ўзгартирамиз?

Уйғонишдан мақсад умматни юксалтириш, тушиб қолган тубанлигидан олиб чиқиш. Уммат, умумий қилиб олганда инсонлар ва уларни бир-бирига боғлаб турган алоқалардан ташкил топгани учун инсон воқелиги, унинг алоқалари ва буларнинг ҳаммасига таъсир кўрсатувчи омилларни билиш зарур. Буларни билиш инсон ва унинг алоқаларини юксалтириш учун керак. Чунки инсон ва унинг алоқаларини юксалиши бугун уммат оёққа туришига, тикланишига олиб боради.
Инсон воқелигини юксаклиги ёки тубанлиги жиҳатидан диққат билан текшириб кўрсак, буни унинг ташқи кўриниши ёки бўйи-басти эмас, балки яшаш тарзи (унинг хатти-ҳаракатлари) кўрсатаётганини кўрамиз. Масалан, фалончи ажойиб, яхши одам деб гапираётганимизда унинг яшаш тарзи чиройли яшаш тарзи эканлигини кўзда тутамиз. Гарчи биз чйройли яшаш тарзи кўринишлари ва қоидаларини белгилашда турли хил фикрда бўлсак ҳам, айнан шу яшаш тарзи инсоннинг юксак ёки тубанлигини белгилаб бериши тўғрисида фикримиз бир хил.

Агар инсоннинг яшаш тарзини ўзгартиришни хоҳласак, аввало унинг тушунчаларини ўзгартиришимиз керак. Чунки инсоннинг тушунчалари бошқа шахсларга ва нарсаларга қандай муносабатда бўлишни белгилаб беради. Тушунчадан мурод инсондаги воқеликка қопланувчи фикрлардир. Буни шундай изоҳлаймиз: яшаш тарзи бу - узвий эҳтиёжлар ва ғаризалардан иборат ҳаётий кучларини қондириш учун бажарадиган ишлардир. (Бу ҳақида кейин батафсил гапламиз). Бу масалада инсон билан ҳайвон тенгдир. Иккиси ҳам ўз ҳаётий кучларини қондириш учун ҳаракат қилади. Бироқ инсонни узвий ва ғаризаларини қондириши ҳайвонникидан фарқ қилади. Масалан, ҳайвон овқат каби тана аъзоси эҳтиёжини қондиришни истаса, қандай ҳолатда бўлса ҳам бу эҳтиёжни қондиришга киришади, Чунки ҳайвонни фақат қондириш қизиқтиради. Масалан, эшак емга бўлган зҳтиёжини очликка барҳам берадиган, ейишга яроқли дуч

 

23-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55