Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

тўғри фикрни хато фикрдан ажратиб олиш имконини берадиган бир йўл бизга керак. Бу йўл фикрий пойдевор яъни фикрий асосдир,
Кишининг барча тасарруфлари, хатти-ҳаракатларига асос бўладиган, уни бошқа инсонлардан ажратиб турадиган бу фикрий пойдевор шунчаки қуруқ фикрлар бўлмаслиги, балки умумий (куллий) фикр бўлиши зарур. Чунки у асосдир. Асос эса ҳамма ишлар унга асосланадиган, ундан келиб чиқадиган нарса дегани. Агар бу асос куллий (умумий) фикр бўлмасдан, фаръий (иккинчи даражали) бўлса у асос бўла олмайди. Шу туфайли фикрий асос куллий (умумий) фикр бўлиши ва барча ишлар унинг асосида юритилиши зарур.
Демак, асос инсоннинг барча муаммоларини ҳал қилишга, катта-кичик ҳамма саволларига жавоб беришга қодир бўлиши керак. Шунга қодир бўлса куллий (умумий) фикр бўлади ва фикрий асос бўлишга ярайди.
Шу туфайли ростгўйлик ёки умумийлаштириш ёки ихлос фикри асос бўлишга ярамайди, Чунки улар иккинчи даражали (фаръий) фикрлар бўлиб, бошқа барча фикрларни ажратиб беришга қодир эмас.
Инсонга дуч келаётган ва аниқ жавобларга муҳтож саволлар икки хил бўлади. Биринчиси, асосий ёки тақдирни ҳал қилувчи саволдир. Уларга жавоб топиш билан инсон хотиржамлик ва роҳатни ҳис қилади. Иккинчиси, эҳтиёжлар ва ғаризаларни қондириш муаммоларини ҳал қилишга тааллуқли иккинчи даражали саволлар.
Инсоннинг саволлари ва муаммоларини бир неча тугини бор арқонга ўхшатиш мумкин. Бу тугунларнинг бири ечилиши қийин бўлган асосий бўлиб, қолганлари кичик, иккинчи даражалидир. Асосий бош тугун ечилсагина қолганларини тўғри ечиш мумкин. Асосий чигаллик (тугун) эса бу ҳаётнинг ҳақиқати, ундан олдинги ва кейинги нарсалар, ҳаётни ўзидан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида инсонни ўйлантирувчи саволлардир. Буларга тааллуқли саволларга жавоб бериш билан бу тугун ечилса қолган саволларни, муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади. Бу асосий тугун ечилмаса бошқа муаммоларни ҳал қилишда инсон гангиб қолади. Чунки асосий тугун тўғри йўл билан ечилмаса инсон ўз қисматига хотиржам бўла олмайди. Инсоннинг воқелиги билан уни ўйлантирган асосий чигалликни бутун ҳаётини ғорда ўтказиб, биринчи марта улкан, ҳашаматли қасрга кирган ннсон ҳолатига ўхшатиш мумкин. У ерда бирор ножўя иш қилиб қўйишдан қўрқиб, қаср эгасининг жазосидан чўчиб нима иш қилишни билмай тураверади. Унинг саломатлигини, ёмон холатга тушиб қолмаслигини кафолатловчи муносиб ҳаракатни билмай ҳайрон қолаверади. Қаср эгаси билан танишиб, унинг буйруқ ва қайтариқларини, кўрсатмаларини билиб, қилиши зарур бўлган ишларни билмагунча хотиржам бўлмайди.

Асосий чигалликнинг воқелиги шундай. Шунинг учун фикрий асос борлиқ, инсон, ҳаёт ва улардан олдинги ва кейинги нарсалар ҳақида куллий (умумий) фикр бўлиши керак. Ақлий ақидани таърифи шундай бўлгани учун фикрий асос ақлий бўлиши зарур. Агар бу саволларга аниқ, тўлиқ жавоб беришга қодир бўлса фикрий асос бўлади ҳамда ақлий ақида бўлади. Акс ҳолда фикрий асос ҳам, ақлий ақида ҳам бўлмайди. Ўз навбатида ўзгартиришга, уйғонишга асос бўлишга ярамайди.
Куллий (умумий) фикр яъни ақлий ақида ёки фикрий асосни борлиги, уни фикрлаш ва майлларга асос бўлишга яроқли экани— у тўғри асос деган маънони англатмайди. Балки тўғри асос бўлиб, тўғри уйғонишга олиб бориши ёки нотўғри асос бўлиб тўғри уйғонишга олиб бормаслигидан қатъий назар уни асос эканлигини билдиради. Асосни тўғри уйғонишимизга кафил бўлувчи тўғри асос қилувчи омилни кейинги фаслда кўриб чиқамиз.

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55