Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Уйғониш учун  қилинадиган ўзгартириш ғояси  учун  таклиф этилган ечимлар, фикрларни кўриб чиқсак улар асосан икки хил эканини кўрамиз:
1. Асос бўла олмагани ёки ақлий бўлмагани учун уйғонишга мутлақо ярамайдиган ечимлар, фикрлардир. Уларни четга улоқтириш учун ўрганилади.
2. Ақлий ақида ва фикрий асос бўлгани учун уйғонишга ярайдиган ечимлар, ақлий фикрлардир. Уларни орасидан тўғрисини танлаб олиш учун ўрганилади.
Бу фаслда биринчи тоифадаги ечимларни, кейинги фаслларда эса иккинчи тоифадаги ечимларни ўрганамиз,
Биринчи тоифадаги ечимлар икки қисмга бўлинади:
1.  Куллий бўлмаган фаръий фикрлар.
2.  Ақлий бўлмаган куллий фикрлар.
Биринчи қисмдаги фикрлар қуйидагилардир: Қабила-уруғчилик, иқлимпарастлик, ватанпарварлик, миллатчилик, нақизм, фашизм, иқтисод, саноат, илм-фанлар, қуролланиш, ахлоқ, қадриятлар. олий ғоялар орқали уйғониш ва ҳоказо фикрлар.
Бу ва шунга ўхшаш фикрлар ўзгартириш ва уйғониш учун ярамайди. Чунки улар бошқа фикрлардан келиб чиққан фикрлардир. Масалан, давлат социализми фикри капитализмдан олинган.
Бу фикрлар фаръий (жузъий) бўлиб асос бўлишга ярамайди. Чунки асос куллий фикр бўлиши ва инсон ҳаётини мустаҳкам, мутаносиб йўлда юргизувчи фикрлар ўша асосга таяниши зарур. Бунга сабаб, инсон барча ҳатти-ҳаракатларини бир асосга таяниб қилади. Ҳар хил асосларга таяниб иш юритса кўп адашади, хато қилади.
Бу қисмдаги ечимларни асосий муаммога ечим сифатида тақдим этиб бўлмайди, Чунки асосий муаммонинг ечими муҳим ишлардан бўлиб, у таклиф этилаётган барча фикрларни уйғониш учун асос бўлишга яроқли ёки яроқли эмаслигини аниқлаб беради. Миллатчиликда, ватанпарварликда ёки шунга ўхшаш фикрларда асосий муаммога ечим йўқ. Мабодо бор бўлса ҳам у фикр бошқа ақида асосдан олннган бўлади. Шундай экан, эътиборни ўша ақида  асосга қаратиш яхшироқ бўлади. Демак бу қисмдаги ечимлар яроқсиз бўлиб, уларни улоқтириб ташлаш керак. Уйғонишга олиб борувчи ечимни пайдо қилишни хоҳласак бундай ечимларга аҳамият бермаслигимиз, улар ҳақида баҳслашмаслигимиз керак. Уларни фаръий фикрлар сифатида ва қатъий ақлий далил билан тўғри эканлигига, ақлни қаноатлантирувчи, фитратга мос келувчи эканига ишончимиз ҳосил бўлиб эътиқодимизга айланадиган ақлий ақида  фикрий асосга муносиб келадиганини олишимизнинг зарари йўқ.

 

45-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55