Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

1.  Ундовчи ёки қўзғатувчи.
Узвий эҳтиёжни қузғатувчи кўпинча ичкарида бўлса, ғаризани қўзғатувчи доимо ташқарида бўлади. Масалан, инсон ташқарида бирор қўзғатувчи аёлни ёки унинг суратини кўриб қолса ёки унинг суратини кўз олдига келтирса ёки бирор жинсий (сексуал) манзарани ҳаёлидан ўтказса нав ғаризасидаги жинсий мойиллик қўзғалганини сезади. Агар бундай қўзғатувчи бўлмаса ғариза қўзралмайди, эркак жинсий мойилликни, қўшилишга интилишни ҳис қилмайди. Бошқа ғаризаларда ҳам аҳвол шундай. Ғаризаларга тааллуқли барча ечимлар, чоралар мана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб тузилиши керак.
2.  Қондириш.
Узвий эҳтиёжни албатта қондириш зарур, Уни қондирмаслик инсонни ўлимга олиб боради. Ғаризани қондирмаслик бирон ҳолатда ҳам инсонни бевосита ўлимга олиб бормайди. Фақат сиқилиши, безовта бўлишига сабаб бўлади.
3.  Эҳтиёж ўрни.
Баъзи ҳолларда узвий эҳтиёжга муҳтож бўлаётган тана аъзосини белгилаш мумкин. Масалан, очлик  ошқозоннинг эҳтиёжи, ҳаво ўпканинг эҳтиёжи ва ҳоказо. Ғаризаларда эса буни белгилашни иложи йўқ. Раҳбарликни ёки мулкдорликни яхши кўриш ёки жинсий мойилллик фалон тана аъзосииинг эҳтиёжи деб бўлмайди ва ҳоказо.
Ғаризаларни ҳам узвий эҳтиёжларга ўхшаб сезги аъзолари ёрдамида ҳис этиб бўлмайди. Уларнинг борлигини кўриниш ва аломатларидан билиб оламиз.

Юқорида айтганимиздек ғариза инсон моҳиятининг бир қисмидир. Инсон маълум бир шаклда тузилган. Унинг бу тузилиши бундай ғаризалар бўлишини қатъий равишда тақозо этади. Яъни бу тузилиш туфайли унда бу ғаризалар ўз-ўзидан пайдо бўлади. Ғариза кўринишларига келсак улар ҳақиқий куч (ғариза)дан бошқачадир. Дарахт илдиз ва шохлардан иборат бўлгани каби кўриниш ҳам ғариза шохчасидир Шохни қирқиб ташлаш ёки бошқасига алмаштириш мумкин бўлса-да, лекин илдизизни ўзгартириш мумкин эмас. Чунки бу дарахтни йўқ қилиш демакдир. Шунга ўхшаб ғариза илдиз бўлса, кўринишлари шохларидир. Масалан, нав ғаризасининг кўринишларидан бири бошқа жинсга мойилликдир. Бу мойиллик аёлга нисбатан турли кўринишларда майл бўлишда кўринади. Эр хотинига шаҳват билан мойил бўлади. Қизига ёки синглисига меҳрибонлик билан мойил бўлади. Онасига нисбатан хурмат билан мойил бўлади. Шу туфайли бир кўринишни ўрнини бошқа кўриниш босаверади. Ғаризани бир кўриниши рўёбга чиқиб, қолган кўринишлари рўёбга чиқмаса ҳам ғариза қонаверади. Шунинг учун кўпинча онанинг меҳрибонлиги хотинини яхши кўришдан йигитни буриб қўяди. Ёки хотинини яхши кўриб онасига

 

34-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55