Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Бундан ташқари фақиҳ мусулмонлар ҳар бир ҳукмга (қонунга) алоҳида-алоҳида боб қилган бўлсаларда, ўз китобларида ахлоқ учун алоҳида бир боб қилишмаган.
г) Агар уйғонган умматлар ва уларнинг ахлоқларини қолоқ умматлар ва уларнинг ахлоқларига солиштириб кўрилса, қолоқ умматлар хусусан мусулмонларни энг ахлоқли инсонлар эканлигини кўрамиз. Шундай бўлсада улар қолоқдирлар.
д) Ўтган йиллар мобайнида ахлоқ ҳақида чиқарилган миллионлаб китоблар, нашрлар, ўқилган маърузалар, ўтказилган йиғилишлар нима фойда берди? Воқелигимизни озгина бўлсада ўзгартирдими?
Юқоридаги гаплардан уйғонишга асос сифатида ахлоққа қилинаётган даъватнинг яроқсизлиги намоён бўлади. Бироқ шунга эътибор бериш керакки, «Ахлок уйғониш учун асос бўлишга ярамайди» деган гапимиз ахлоқни инкор этамиз дегани эмас. Балки унинг маъноси инсонга чиройли хулқ зарур бўлсада, у асос бўла олмайди.
4,— Ҳарбий соҳани ривожлантириш ва қуролланиш ёрдамида уйғониш.
Баъзи зиёли инсонларнинг фикрича; қолоқлигимизнинг сабаби  ҳарбий қувватга ва кучли қуролларга эга эмаслигимизда... шундан келиб чиқиб ўйладиларки, қурол-яроқ ва куч-қувват етарли бўлсагина уйғонишимиз амалга ошади... ва ҳоказо.
Аслини олганда бу фикр  энг яроқсиз фикрдир. Буни сабаби оддий ва равшан. Биз ҳақиқатни олганда қурол-яроққа муҳтож эмасмиз. Балки араб давлатларининг аслаҳахоналарида ғамлаб қўйилган қурол-яроқлар уйғонган давлатларнинг кўпида йиғилган қуроллар миқдоридан анча ортиқдир. Бироқ бизнинг қуролларимиз Исроил ёки унга ўхшаганларнинг ҳужуми пайтида кўринмайди. Балки бахтсизларнинг урушларида кўринади.
Шу туфайли уйғонмаган давлатларнинг қўлларидаги қўроллар бола ёки жинни қўлидаги қуролга ўхшаб йўналтирилиши лозим томонга йўналтирилмайди. Масалан, жинни бирор нишонни мўлжалламай дуч келган томонга отади. Оқибатида ўзини ёки ака-укасини отиб қўяди.
Шундан хулоса қилиб бундай носоғлом фикрдагиларга айтамизки: қуролланиш асло уйғонишга олиб бормайди. Уйғонишни пайдо бўлишга уни алоқаси йўқ. Тўғри, уйғонган давлатлар қурол-яроқларга эгадирлар. Уммат учун бу жуда зарур. Бироқ қуролланиш уйғонишдан келиб чиққан ва ундан кейин бўлиши лозим. «Ўзи етиштирмаган нарсани ейдиган, ўзи тикмаган кийимни киядиган халқни ҳолига вой бўлсин.

 

21-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55