Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

олдига жанжаллашиб имом Али ибн Абу Толиб бир яҳудий билан келади. Қози Умар яҳудийга исми билан Алига эса куняси билан (яъни Абу Ҳасан деб) мурожаат қилганда, Алини аччиғи чиқади, Яна бир мисол, Амр ибн Оснинг ўғли бир қибтий билан мусобақа ўйнаганда қибтий ўзиб кетади. Амрнинг ўғли бундан ғазабланиб қибтийни уради. У эса бориб Умар ибн Хаттоб р.ага (Халифага) шикоят қилади, Умар қибтийга Амрнинг ўғлини уришга, шу билан қасос олишга буюради. Бу каби юзлаб мисоллар бу Давлатдаги биз фойдаланган суднинг юксаклигига, кўркамлигига далил бўлади.
Илгари қандай эдик?
Энди кандай бўлиб қолдик?
Бугунга келиб давлатчалар ҳукмронлиги жаҳаннамига тушиб қолдик. «Ҳар бир киши айбдор». Бегуноҳ одам, то бегуноҳлиги исботлангунча жиноятчидир. Бегуноҳлиги исботлангунча қамчилар, дарралар, таёқлар, зиндонларнинг захи, қамоқнинг увада кийимлари унинг гўштини ва қонини еб тугатган бўлади. Умрининг қанча йиллари зое кетган бўлади. Энди яшашга арзигулик умри ҳам қолмаган бўлади. Чунки вақт ўтиб кетиб бўлади. Бу давлатчаларнинг исталган қамоғига назар солиш юзлаб, минглаб жабру ситам, зулм ва жиноятчиликни очиқ-ойдин кўрсатиб беради.
Агар инсонлар жиноят қилсалар ёки (бу давлатчаларнинг назаридаги) «тўғри йўлдан» озсалар улар устидан ҳукмни суд чиқармайдиган бўлиб қолди. Балки олдиндан тайёрлаб қўйилган ҳукмларни судялар оладиган бўлиб қолдилар.
Мана энди ишлар ойдинлашди, узр сўровчига бирор узр, бепарвога бирор ҳужжат қолмади. Чунки юз берган ҳолат карни эшитадиган, кўрни кўрадиган қилиб қўйишга етади. Шуларнинг ҳаммасидан кейин бу бузуқликни ўзгартириш учун ҳаракат қилишимиз муқаррар ишга айланмадими?
Эй уммат, хусусан ёшлар!
Қора воқелигимиз тобора ёмонлашиб бораяпти. Вақт ўтмасдан ўзимизга келиб олмасак тез орада пушаймон бўлиб, бармоғимизни тишлаб қоламиз. Унда кеч бўлади.

Бугунги кунда биз икки тоифани биримиз. Кўпчиликни ташкил этадиган биринчи тоифа қулоқларигача бахтсизлик ва кулфатга ботиб кетганлар. Озчиликни ташкил этган иккинчи тоифа эса ушбу бахтсизлик ва кулфат сари бормоқда. Биринчи тоифа ўз илдизлари қуриб кетишидан олдин бу хатарни йўқотишга, унинг илдизларини қуритишга ҳаракат қиладиларми? ёки аҳмоқ туяқушнинг қилиғини қилиб бошларини қумга тиқиб шу лақмаларга тутум билан уларни кутиб турган қоронғу қисматдан қутилиб қолдик деб ўйлайдиларми? Олдингиларга етган бало уларнинг

 

16-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55