Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Шу туфайли капитализм мабдадир. Чунки унда борлиқ, инсон ва ҳаёт ҳақидаги куллий фикр бор. Асосий фикр бўлгани учун эътиқод қилишга яроқли ақидадан ушбу куллий фикр балқиб чиққан.
Капитализмда инсон узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларидан пайдо бўлувчи муаммоларни ҳал қилувчи низом (қонунлар) борлиги учун татбиқ қилишга яроқли мабдадир.
Хулоса шуки, капитализм фикрат ва тариқатдан иборат. Юқорида айтиб ўтилганидек, фикрати  ақида ва муаммоларни ҳал қилувчи низомларидир. Тариқати эса бу мабдани қабул қилган халққа уни татбиқ қиладиган ижро қилиш йўли борлигида яққол кўринади. Оламнинг катта қисмини эгаллаган Америка ва Европада бу мабда ўз тариқати давлат орқали татбиқ қилинаётгани бунга далил бўлади.
Унда мабдани ёйиш, бошқа халқларни даъват қилиш йўли бор. Бу йўл  мустамлака қилишдир. Юқорида зикр қилинган давлатлар узоқ вақт мобайнида дунёнинг катта қисмини амалда мустамлака қилиб бўлди. Мустамлакачилик капитализм мабдаини бу халқларга турли йўл, услублар билан ёйишга ҳаракат қилади.
Капитализмда мабдани муҳофаза қилиш ва инқирозга учрашини олдини олиш тариқати бор. Бу тариқат шуки, мабда инсонлар манфаатларини рўёбга чиқаради, ҳеч қачон уларнинг манфаатлари, хоҳиш истакларига қарши чиқмайди. Бунинг оқибатида инсонлар бу мабдани боқий қолишини, йўқолиб кетмаслигини хоҳлайдилар.
Кўриниб турибдики, капитализм мабда бўлиб, уни татбиқ этиш, унинг асосида уйғониш мумкин. Унга эътиқод қилган халқлар унинг асосида ўзларини ўзгартириб, уни татбиқ этиш натижасида уйғониб кетганликлари ҳаммага маълум. Бироқ бу уйғониш тўғри ёки нотўғрилигини кейинги фаслда баён қиламиз.

 

52-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55