Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Фикрлаш даражалари

А) Юзаки фикрлаш
Бундай фикрлаш  нарсаларни ўраб турган шароитларни тушунишга уринмай ёки чуқур ўрганмай, фақатгина ташқи кўринишларига, юзасига қараб ҳукм чиқарилади.
Б) Чуқур фикрлаш.
Бунда нарсаларни ташқи кўринишга, юзасига назар солиш билан кифояланмай, уларнинг воқелигини чуқур тушунилади. Шу сабабли у модданинг зоти ва таркиби ҳақида баҳс қилишга ярайди. Лекин нарсаларнинг ҳақиқатини билиш унинг шарт-шароитларни ёки уни бошқа нарсаларга боғлаб турган нозик ипларни тушуниб етишга муҳтож бўлгани учун чуқур фиклаш уларнинг ҳақиқатига ҳукм чиқаришга ярамайди, Шу туфайли чуқур фикрлаш ҳис этиб бўлмайдиган ишларга ҳукм чиқара олмайди.
В) Ёрқин фикрлаш.
Мана шундай фикрлаш асосий муаммога тўғри ечим беришга кафилдир. Чунки у юқоридаги икки хил фикрлаш каби нарсани ташқи кўринишига ва уни чуқур ўрганишга кифояланмай, текширилаётган нарсани ўраб турган шароитларни ҳам, бу нарсани бошқа нарсаларга боғлаб турган алоқаларни ҳам ўрганади, Сўнг қатъий ҳукмни чиқаради.
Фикрлаш даражалари ўртасидаги фарқни ойдинлаштириш учун мисол келтирамиз. Масалан, уч кишидан бирор дарахтнинг воқелигига ҳукм чиқаришларини сўрасак, воқеликка ҳукм чиқаришда тутган йўллари қуйидагича бўлади:
Биринчиси дарахтга назар солиб муайян шаклдда баргларини ва меваларини кўриб “бу дарахт лимон дарахти“ деб ҳукм чиқаради.
Иккинчиси эса юзаки назар солиб қўймасдан, лимонни мевасидан ва баргларидан узиб, уларни текшириб чиқади. Шохларига ва танасига назар солади. Дарахтни атрофлигича ўрганади. Йиғган маълумотлари натижасида унинг воқелигини идрок этиб «бу  лимон дарахти» деб хулоса чиқаради.

 

31-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55