Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

инсонлар ўртасида бир хил бўлмай озгина тафовутли бўлсада, бироқ бузуқлик, яхшилик, ёмонлик, шон-шараф каби моддий бўлмаган нарсаларни ҳис қилиш эса инсонга булар устидан қандай ҳукм чиқаришни белгилаб берувчи собиқ фикр (олдиндан берилган маълумот)га муҳтож бўлади. Шундан келиб чиқиб, моддий нарсаларни ҳис қилишни  ҳиссий идрок, билиш  деб, моддий бўлмаган нарсаларни ҳис қилишни эса  фикрий ҳис қилиш  деб номланган.
Инсонлар ўртасида фикрий тафовут (фарқ) бўлганлигидан уларнинг фикрий ҳис қилишларида ҳам тафовут бўлиши табиийдир. Масалан, бир одамда маълум бир нарса ҳақида собиқ фикр бўлгани учун уни бузуқлигини кўра олса, бошқа одамда бундай собиқ фикр йўқлигидан уни бузуқлигини кўрмайди. Баъзи инсонлар зулм қилинаётганини осонлик билан ҳис қилсалар, бошқалар эса буни ҳис қилмайдилар ёки ҳис қилишлари жуда қийин кечади. Фикрий тафовут ва ихтилофга кўра инсонлар моддий бўлмаган ишларни ҳис қилишлари яъни фикрий ҳис қилишларида бир бирларидан фарқ қиладилар. Инсонлар фикрий ҳис қилиш жиҳатидан уч тоифага бўлинадилар:

  1. Ўткир ҳис қилувчилар. Бундай инсонлар бузуқликни ёки унга ўхшаган ҳолатни тез ҳис қиладилар.
  2. Оддий ҳис қилувчилар. Улар бузуқликни ҳис қилишлари учун бир оз ҳаракат қилишга муҳтож бўладилар.
  3. Ўтмас ҳисли одамлар. Бундай одамлар шу тоифадаги ҳис қилишлари билан бузуқликни ҳис қилишлари учун катта ҳаракатга муҳтож бўладилар.

Шу туфайли ҳис қилиш вужудга келиши учун, сўнгра ўзгартириш ҳақида фикрлаш юзага келиши, кейин эса ўзгартиришга ҳаракат қилиш учун англаш ва собиқ фикр зарур. Бузуқликни ёки бузуқ воқеликни ҳис қилиш нақадар кучли бўлса, ўзгартиришга ҳаракат қилиш ҳам шунча кучли бўлади.
Бироқ, бузуқликни ёки бузуқ воқеликни англаб етишни ўзи ўзгартириш учун ҳаракат қилишга етарли эмас. Балки бунга қўшимча равишда бузуқ воқеликни ўрнини босувчи воқеликни ҳам билиш, англаш зарур. Бу эса англаш (билиш) масаласидаги иккинчи қийинчиликдир. Биринчи қийинчилик  бузуқ воқеликни англаб етиш ва ўз навбатида бузуқликни ҳис қилиш бўлса, иккинчиси бу бузуқ воқелик ўрнини босувчи воқеликни билишдир. Бундай хулосамизга сабаб: ўзгартириш иши мақсадсиз, беҳуда иш бўлиб қолмасин, балки мақсадли ва аниқ бир ғояга йўналтирилган бўлсин.1

Мана шу туфайли фикрий англаш ўзининг икки қийинчилиги (воқеликни англаш ва бузуқ воқеликни ўрнини босувчи воқеликни англаш) билан ўзгартиришнинг асоси ҳамда фикрлаш жараёнига таъсир

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55