Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Шунга ўхшаб асосий муаммони ечими яъни фикрий асос ёки ақлий ақида ҳар қандай дарз-ёриқдан, камчиликдан ҳоли бўлиши керак. Чунки ундаги дарз ёки камчилик бир кунмас-бир кун унинг қулашига, барбод бўлишига олиб бориши муқаррар ва ўз навбатида ақлга қурилган асос эканлигига, ҳам зид келади. Масалан, асосий муаммолардаги саволлардан бири бўлган яратувчи зот ҳақидаги саволга ечим шундай жавоб берган деб фараз қилайлик: «Борлиқ, инсон ва ҳаётни яратган зот  дарёдир». Бундай жавоб ақлни қаноатлантирмайди. Чунки яққол кўриниб турибдики, инсон дарё оқимини буриб юбориш, ҳажмини кўпайтириш ёки озайтириш орқали ёки уни йўқ қилиб юбориш орқали дарё воқелигини ўзгартириши мумкин. Ўзини ҳимоя қилишга ожиз зот яратувчи бўла оладими? Ўзида йўқ бировга беролмаслиги оддий ҳақиқатдир. Ўзини ҳимоя қилишдан ожиз дарё ҳақиқий яратувчининг сифати бўлган бошқа нарсаларни йўқдан бор қилишга албатта ожиз бўлади. Шу туфайли бу асос пучга чиқади. Бу масалага берган ечими нотўғрилигидан асосни ҳам нотўғрилиги исботланади.
Шунга ўхшаш денгизлар, дарёлар, юлдузлар, бутлар ва табиатни илоҳ дейдиган юзлаб фикр ва эътиқодлар пучга чиқади.
Демак, ечим тўғри бўлиши учун ёрқин фирклаш асосига қурилган бўлиши яъни асосий муаммога ёрқин фикрлаб жавоб берилиши зарур.
Асосий муаммони ёрқин фикрлаб ечиш учун ёрқин фикр нималигини билишимиз керак. Бунинг учун ақл ёки фикрлаш, сўнгра фикрлаш даражаларини, шу жумладан ёрқин фикрлаш воқелигини билишимиз зарур.
Ақл юритиш ва фикрлаш  нарсалар воқелиги билан шу нарса ҳақидаги қадимдан олинган собиқ маълумотни бир бирига боғлаш орқали нарсалар воқелигига ҳукм чиқарувчи зеҳний жараён.
Фикрлашни ягона йўли ақлий йўл бўлиб, у тўрт рукнга асосланган. Шу тўрт рукн жам бўлсагина нарсаларга ҳукм чиқариш мумкин. Улардан бирортаси бўлмаса фикрлаш мумкин бўлмайди ва воқеликка ҳукм чиқариб бўлмайди. Бу тўрт рукн қуйидалар
1.  Воқелик.
2.  Воқеликни ҳис қилиш.
3.  Воқелик ҳақидаги собиқ маълумот.
4.  Боғлашга яроқли мия.

Энди ақлий йўлга шундай таъриф бериш мумкин. У баҳслашиш (текшириш)даги муайян услуб бўлиб, баҳс қилинаётган нарсани моҳияти шу услуб орқали билиб олинади. Бунда воқеликка ҳукм чиқариш учун воқеликни ҳис қилиш сезги аъзолари ёрдамида мияга кўчирилади ва шу воқеликни шарҳлаб, изоҳлаб берувчи собиқ маълумотга боғланади. Кейин мия воқеликка ҳукм чиқаради. Чиқарилган ҳукм фикр дейилади. Демак, фикр нарсалар воқелигига чиқарилган ҳукмдир.
Ақлий йўл ҳис қилинадиган моддаларни (маъданлар, еруғлик, иссиқлик) баҳс қилишда ишлатилгани каби фикрлар, ақидалар, қонунчиликни баҳс қилишда ҳам ишлатилади. У билишнинг табиий йўли бўлиб у орқали нарсалар идрок этилади.
Фикрлаш уч даражага бўлинади;
1.  Юзаки фикрлаш.
2.  Чуқур фикрлаш.
3.  Ёрқин фикрлаш.
Фикрлашнинг бу уч даражасини бир оз ёритиб ўтамиз.

 

30-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55