Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

эмас, балки лаззатланиш предмети деган асосга қурилиб қолди. Кийим-кечак кўргазмаларига, гўзаллик салонларига, модалар уйига, самолёт ва автобусларга ташлаб қўйилгани бунинг ёрқин далилидир. У худди мижозларнинг жалб қилиш учун ташланган хўракка ўхшаб қолди. У худди сигаретнинг қолдиғи каби улоқтирилиб, пошналар билан эзғиланадиган, янгилигида ардоқланиб, эскиргач ташлаб юбориладиган нарсага ўхшаб қолди.
Давлатчалар тузиб берган бузуқликка, фоҳишаликка, хиёнатга ўргатувчи янги қонунлардан кейин, аёл — нафис муомала қилинадиган нозик вужуд бўлмай қолди. Балки улар — Худонинг раҳми келганидан ташқарилари — оғир атлетикачилар бўлиб қолишди. Жаннат — оналар оёғи остида бўлмай қолди. Балки оналар ва уларнинг қадамлари (айримларидан ташқари) Шайтоннинг қадамлари остида, қариялар уйида бўлиб қолдилар. Талоқ — ёқтирилмайдиган иш бўлмай қолди. Модомики давлат бунинг орқасидан кўплаб бойлик йиғар экан. у оддий суюкли ишга айланди. Оила алоқаларини бузилиб кетганлигини гапиришга эҳтиёж йўқ.
Шундай ижтимоий касалликдан ортиқ касаллик борми? Ҳозирги тубанликдан ортиқ тубанлик борми? Ҳозир биздаги бу бениҳоят мусибат, бузуқлик, жамиятимиз бошдан кечираётган хароблик ва парчаланишни сезмайдиган бирор ақл-ҳушли инсон бормикан?
г) Таълим низоми.
Илгари умматлар, миллатлар ичида илм-фанда, таълим-тарбияда, кашфиёт-ихтироларда, университетларда энг ривожланган уммат эдик. Бизнинг университетларимиз дунёнинг ҳамма бурчакларидаги илм истаганларнинг қибласи, олим-муфаккирларнинг кўз тиккан жойлари эди. Қуртоба, Ашибилия, Қоҳира, Бағдод, Зайтуна университетлари чиқарган олим-муфаккирлар ўз умматларига унутилмас яхшиликни қолдириб кетдилар.
Илгари шундай давлатнинг паноҳида, шундай воқеликда фарзандларимиз динлари ва ақидаларини тиниқ тушуниб, ўша даврдаги маълум илм-фанларни кўпини пухта эгаллаб таълим босқичини қисқа муддатда тугаллар эдилар. Илгари талабага таълим олиши мобайнидаги барча харажатларини Давлат таъминларди. Таълим олиш барчага мажбурий ва бепул эди. Таълим программасининг асоси Ислом ақидаси эди. Ҳаёт майдонида керак бўладиган билимларни эгаллаш ҳар бир муслим ва муслимага фарз бўлиб, буни ҳаммага таъминлаш давлатга фарз эди.

Илгари Ислом давлати ва мусулмонлар илмий тараққиёт чўққисига етдиларки, унинг (масалан ибн Хайсам, Ҳасан Басрийни математика фанларида, ибн Сино ва Розийни медицинада) қолдирган излари ҳамон

 

14-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55