Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

12 фасл
Капитализм ақл ва фитрат тарозисида

Капиталистик ақида ақлни қаноатлантирмайди. Ақл уни тўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмайди. Буни сабаби ғоятда содда ва лўнда. Бу ақида асосий муаммони ҳал қилиш ҳақида бош қотирмади. У асосий эътиборини дин арбоблари, подшолар билан худосиз муфаккирлар ўртасидаги жанжални бартараф этишга қаратди. Гарчи бу жанжални тинчитиш натижасида асосий муаммога ечим пайдо бўлган бўлса ҳам, бу ақида жанжаллашаётган икки тарафни муросага келиштириш мақсадида фаолият кўрсатиб, ҳал қилиш керак бўлган масала қолиб, бутунлай бошқа масалани ҳал қилди.
Асоси динни ҳаётдан ажратиш бўлган капитализм мабдаси Европада диний арбоблар, подшолар билан муфаккир  файласуфлар ўртасидаги қонли тўқнашувлар натижасида юзага келди. Тўқнашаётган иккала тараф ҳам инсонлар ҳаётини тартибга солувчи қонунлар тузиш  унинг хаққи эканлигини даъво қиларди. Дин арбоблари ва подшоларнинг фикрича, Худо уларга қонун чиқаришда илоҳий ҳуқуқни берган ва уларни бошқа одамлардан азиз (муқаддас) қилган. Шунга кўра, инсонларни бошқариш, қонун чиқариш уларнинг ҳуқуқидир. Иккинчи тараф эса бу даъволар дин арбобларининг ўзлари ўйлаб чиқарган тўқима афсоналар деб билардилар.
Икки тараф ўртасидаги кураш узоқ вақт давом этди. Бу вақт мобайнида подшолар халқлар қонини сўриш ва эксплуатация қилиш учун уларга ўз ҳукмронлнкларини ўтказиш мақсадида дин арбобларини восита қилиб олган эдилар. Дин арбоблари ҳам айнан шу ишни дин номидан қилардилар. Файласуфлар эса динга алоқадор ҳар бир нарсани буткул йўқ қилишга интилардилар Бунга дин арбоблари ва подшоларнинг хунук қилмишлари, расво ҳаракатлари сабаб бўлган эди. Улар аслида динга алоқаси йўқ ва динни суратини хунук қилиб кўрсатувчи кўплаб ишларни қилдилар. Масалан, гуноҳларни сотиб олиш мумкин бўлган индулғгенқнялар ва барча ҳуқуқлардаи маҳрум қилувчи қонунлар чиқардилар.

 

53-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55