Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

7 фасл
Фикрий асосни тўғри бўлиши шартлари

Ўтган фаслда айтиб ўтдикки, асос инсоннинг барча саволларига (айримларига эмас) жавоб берадиган, ҳамма муаммоларини (айримларини эмас) ҳал қиладиган борлиқ, инсон ва ҳаёт ҳақидаги куллий (умумий) фикр бўлсагина фикий асос ҳамда ақлий ақида бўлади. Чунки қандайдир бир фикр ҳам бир муаммони ҳал қилиши ва фаръий (жузъий) фикр бўлиб қолиши мумкин. Ёки баъзи бир муаммоларни ҳал қилиб, ҳамма муаммоларни ҳал қила олмайдиган умумий фикр (куллий эмас) бўлиши мумкин. Бироқ бундай фаръий ва умумий фикрлар фикрий асос бўлишга ярамайди. Фақат куллий фикргина фикрий асос бўла олади. Уни куллий фикр эканлиги тўғри фикр эканлигини билдирмайди. Фақат фикрий асос эканлигини англатади. Бу асосни тўғри ўзгартиришга ва тўғри уйғонишга олиб борадиган тўғри асос қилиб қўядиган икки шарт бор:
а)  ақлни қаноатлантириши
б)  фитратга мос келиши.
Фикрий асос ақлни каноатлантириши:
Бу шартдан мақсад фикрий асос асосий чигаликка (муаммога) бераётган ечими ақлга қурилган бўлиши керак. Яъни бу ечимга ақлий йўл билан эришилган ва соғлом ақл истаган соатда унинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши мумкин бўлсин. Бу эса ечимнинг воқелигини идрок этиш ва унинг моҳиятини кўрсата олиш билан амалга ошади. Ушбу шарт топилса ечим ақлни қаноатлантирган бўлади. Энди у инсон табиатига (фитратига) мос келса тўғри ечим, акс ҳолда нотўғри ечим бўлади.
Ақлга қурилган ечим уйнинг пойдеворига ўхшаб пишиқ, пухта, кучли асос бўлиб унда бирор дарз-ёриқ бўлмайди. Агар ечим ақлга қурилган бўлмаса эски уйга ўхшаб мустаҳкам бўлмагани учун остига сувлар сизиб киради-да, охири уйни вайрон қилади.

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55