Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

хоҳшига биноан истаганча уни ўзгартирарди. Шундан биламизки, бир модда бошқа моддага шунчаки муҳтож эмас, балки бошқа моддага мажбуран белгиланган муайян низом асосида муҳтож бўлади. Бу низом модда тарафидан яратилмаган. Борлиқдаги ҳар бир нарса модда бўлсада, низомлар (қонунлар) модданинг бир бўлаги ҳам, унинг бир хусусияти ҳам эмас.
Юқоридаги хулосаларнинг ниҳоятда тиниқ эканлигига қарамай, баъзилар лўнда, аниқ, равонликни хоҳламайдилар ва ишни чигаллаштирадилар. Бундай кимсалар ўйлайдиларки: «Низомлар, қонунлар ва нисбатларнинг манбаси борлиқдаги қандайдир бир бирикишдир. Ҳар бир модда бошқа моддага муайян бир низомга кўра муҳтож бўлади. Мана шу низом (тартиб) эса нарсаларнинг борлиқда бирга йиғилиши  бирикишидан ёки биргаликда мавжуд бўлишндан пайдо бўлган». Бу кимсалар бу ҳолатни «Борлиқдаги қандайдир бир бирикиш»  деб номлайдилар. Бу бирикиш ҳамма нарсадан беҳожат, у ҳеч нарсага муҳтож эмас деб ўйлайдилар.
Уларга раддия сифатида айтамизки:

I) Ақлий баҳс воқелик ва воқелиги бор яъни ўзини ёки аломатини ҳис қилиб бўладнган нарсалар устида бўлади. Хаёллар, фаразлар, фантазиялар устида қилинаётган баҳс ақлий баҳс бўлмайди, балки ҳеч қандай қиймати йўқ ҳаёл устида бўлаётган бўлади. «Ҳис қилинадиган нарсалардан бутунлай бошқа нарса  борлиқдаги бирикиш (жамланиш) борлиги» хақидаги гаплар ҳам хаёл, фараздан ўзга нарса эмас. Чунки борлиқда бор бўлган қандайдир бирикиш (жамланиш) нарсаларнинг бирикиши жамланишидир. Нарсаларнинг бирикиши ҳар бир нарсадан бўлган ўзига хос хусусиятлярдан фарқ қиладиган янги хусусиятлари бор бўлган бирорта янги нарсани пайдо қилмайди. Сезги аъзолари ҳис қиладиган ҳар бир нарса ўзидан бошқага муҳтож бўлганлиги исботланган экан, борлиқдаги ҳар бир нарса муҳтож бўлади. Демак бутун борлиқ ўзидан бошқага муҳтождир. 2) Эътиборга олинадиган бирикиш (жамланиш) нарсаларнинг ўзидан келиб чиқадиган хусусиятларини бекор қила оладиган бирикишдир. Бу ҳолат масалан, ёндирувчи натрий билан заҳарли хлорнинг бирикишида ёки реаксияга киришишида рўй беради. Бу бирикиш натижасида ёндирмайдиган ва заҳарли бўлмаган, балки организмга фойдали ош тузи пайдо бўлади. Борлиқдаги нарсаларнинг барчаси бирикиб ўз хусусиятларини йўқотган бирор ҳодиса борлиқда бўлганми? Улар айтаётган «ҳамма нарсадан беҳожат янги нарса» қаерда ўзи? Агар натрий ва хлор ўзларининг ҳақиқий хусусиятларини йўқотишган бўлса уларнинг ўзи борлиқдаги бошқа нарсалар билан бирикишидан пайдо бўлиб қолганми? Нега натрий айнан хлор билан бирикиб туз ҳосил қиляптию, бошқа нарсалар билан ҳам бирикиб туз

 

42-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55