Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Тариқати эса юқорида айтилган кайфиятлардир. Фикрат ва тариқатнинг борлиги мабдани татбиқ этишга яроқли эканини ва татбиқ этиш мумкинлигини билдиради. Лекин мабадани тўғри эканлигини билдирмайди. Буни, илгари айтганимиздек, мабданинг асоси тўғрилиги билдиради. Мабданинг асоси ақлни қаноатлантирса ва фитратга мос келса тўғри асос бўлади ва ўз навбатида мабда ҳам тўғри бўлади. Акс ҳолда бузуқ, нотўғри мабда бўлади.
Мабда пайдо бўлишига келсак уни ё инсон ақли ўйлаб топади ёки ёрқин фикрлаш билан қатъий далил орқали борлигига ишончимиз комил бўлган Холиқ-у мудаббир Аллоҳ таоло тарафидан ваҳий билан юборилади.
Инсон тарафидан ўйлаб топилган мабда нотўғри мабдадир. Чунки инсон чекланган яъни ожиз, ноқис ва муҳтождир. У ишлаб чиққан нарсаларда ҳам шу сифатлар бўлади. Шу сабабли инсон ўйлаб топган мабда ожиз, нуқсонли ва зиддиятли бўлади. Чунки инсоннинг тушуниши қарамақаршилик, ихтилоф ва ўзи яшаб турган муҳит билан таъсирланишга нишондир. Инсон кеча тўғри деб билган нарсани бугун хатога, кеча хато деб билган нарсани бугун тўғрига чиқаради. Ўз-ўзидан инсон тузган қонунлар инсон воқелигини инсон сифатида қамраб олишга ва унга керакли ҳар бир нарсани билишга ожизлик қилади. У ўйлаб топган мабда бир замон ва маконга тўғри келса бошқа замон ва маконга туғри келмайди. Илоҳий   мабда   эса   энг  тўғри   мабда   бўлиб,   унда   хато-камчилик бўлмайди. Чунки яратувчи зот махлуқотларни узи яратгани  учун улардаги ҳар бир зарра унга  маълумдир.  Шундай яратувчи зотгина инсонга бахт-саодатни, хотиржамликни кафолатловчи низомни тузишга қодирдир.
Мабдани нима эканлигини тўғри тушуниб олгач унинг асосида уйғониш мумкин бўлган Фақат учта мабда борлигини кўрамиз. Бу уйғониш албатта тўғри уйғониш бўлиши шарт эмас. Мабда юқорида зикр қилинган шартларга жавоб берсагина тўғри уйғонишни ҳосил қила олади
Қилаётган фаолиятимиздан мақсад бўлган уйғониш мавзусида мабдалар аҳамиятли бўлгани учун кейинги бобларда уларни батафсил шарҳлаб ўтамиз. Бу мабдалар қуйидагилар:
1.  Капитализм мабдаси.
2.  Социализм мабдаси
3.  Ислом мабдаси

 

49-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55