Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

— тузатиш, муолажа қилиш мумкин. Аммо иккинчи кимсани тузатиш, муолажа қилиш мумкин эмас. Чунки бундай кимса худди жонсизланиб, тириклайин чириб қолган тана аъзосига ўхшайди. Ҳозиргача медицина уни кесиб ташлашдан ўзга чораснни топгани йўқ. Демак, бизда ҳам бундай кимсани кесиб, улоқтириб ташлашдан бошқа чора йўқ.
Уммат ёппасига шарҳлашга ўрин қолдирмайдиган даражада тушунадиган ва ҳис қиладиган бўлиб қолганига кўнглимиз тўқ бўлсада, ғофилларга танбеҳ бериш, унутганларга эслатиш, ақлли, тушунганларни қўзғатиш ҳамда баҳсни осонлаштириш учун биз яшаётган бузуқ воқеликни энг кўзга ташаланадиган аломатларини баён қиламан.
Бу аломатларни ҳаммага маълум, муҳим жиҳатларга бўламан:
а) Сиёсий жиҳат.
Ҳаммага маълумки, бу уммат узоқ асрлар мобайнида оламдаги энг олий Уммат, буюк давлат соҳиби, жаҳондаги юксак маданият ва ривожланган маърифатнинг эгаси бўлди. Бутун дунё у билан ҳисоблашар, савлатидан, куч-қувватидан ҳайқирар, унинг сўзига мажбуран ёки ихтиёран қулоқ соларди. Шундай уммат, шундай давлат, ҳазорат (дунёқараш), маданият ва маърифат охирги ўринга тушиб қолди. Босқинчиларнинг отларини туёқлари уни топтайдиган, жирканч ва пасткаш нотавонларнинг пошналари эзғилайдиган бўлиб қолди.
Ягона, кучли, азиз бўлган Давлат уларга туҳмат қилиб, ёлғондан «давлатлар» деб аталадиган, саноқсиз қоғоз вужудларга, давлатчаларга бўлиниб кетди.
Бу Исломий Давлатнинг гражданлари шу буюк Давлатнинг тобеси бўлгани учун, шундай юксак дунёқараш фарзанди сифатида, шундай юксак маданият, шундай тараққий этган илм-маърифат соҳиби бўлгани учун дунёни ҳар ерида бошини тик тутиб мағрур юрарди. Бугунга келиб ушбу граждан шу умматга мансуб эканлигидан уялиб, хижолат бўлиб, бошини эгиб юрадиган бўлиб қолди.
Илгари муслим ўзинииг кенг, кучли Исломий Давлатидан динни ғолиб қилиш учун мужоҳид, ғозий сифатида четга чиқарди. Ёки Ислом қўшинлари томонидан фатҳ қилинган вилоятларни бирига амир сифатида ёки инсонларни зулматлардан нурга, динларни жабру зулмидан ўзи тўғри ва юксак деб эътиқод қиладиган Ислом адолатига олиб чиқиш учун улар ўртасида Исломни ёйиб даъватчи, ҳидоятчи сифатида чиқарди. Бугунга келиб ушбу муслим қоғоз давлатчаларини биридан сиёсий зулмдан ва иқтисодий қашшоқликдан қочиб қочоқ сифатида Нpю-Йорк, Вашингтон ахлатхоналарида ахлат ташувчи сифатида Америкага, Париждаги ошхонада идиш-товоқ ювувчи сифатида Францияга, Стокголом ва бошқаларда кўча супурувчи сифатида чиқадиган бўлиб қолди.

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55