Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

6 фасл
Фикрий асос ва асосий муаммо

Инсонни ўзгартиришдан кўзланган ғоя уйғониш даражасида бўлиши учун бу ўзгартиришни самарали яъни мустаҳкам, кучли доимий бўлиши биргина йўл билан амалга ошади. Бу йўл шуки, ўзгартириш фикрий асосга ёки фикрий пойдеворга асосланиши керак. Ҳар қандай бино ҳам пухта, кучли пойдевори бўлсагина сабот билан тура олгани каби инсонга берилаётган фикрлар ҳам мустаҳкам, кучли фикрий асосга таянсагина унинг ақлида собит туради ва давом этади ва кўзланган таъсирини ўтказади. Акс ҳолда пойдеворсиз ёки кучсиз, бўш пойдеворга қурилган уйга ўхшаб асослари кучли бўлмаган фикрлар ҳам беқарорлик, ларзага тушишга нишон бўлади. Бинонинг пойдевори кўзга кўринмагани каби, фикрий асос ҳам инсоннинг хаттиҳаракатлари, ишлари ортида яшириниб ётади, Шу сабабли ақли ўткир инсонларгина фикрий асосни била оладилар.
Фикрий асос тарқоқ, таъсирсиз ёки вақтинчалик таъсирга эга фикрларни инсоннинг яшаш тарзини ва ҳаётдаги хатти-ҳаракатларини мустаҳкам, тўғри, аломат ва йўналишлари аниқ шаклда белгилаб берувчи тушунчаларга айлантиради. Чунки инсонни ҳаётда қуруқ фикрлар эмас, балки инсон тўғри деб ишонган фикрлар—тушунчалар—бошқариб, йўналтириб туради.
Фикрлар билан тушунчалар ўртасидаги фарқни қуйидаги мисолда тиниқ билиб олиш мумкин. Бирор шахсга фалончи ҳурматли одам деб айтилса, бу хабар агар маъносини тушунмаса маълумот. Агар маъносини тушунса фикр бўлиб қолади. Иккала ҳолатда ҳам бу хабар уни ҳурматли деб сифатланган инсонга ҳурмат билан муомала қилишга ундамайди. Муомалани чиройли бўлишида хабар бераётган шахсни ишончли бўлишини ўрни бор. Хабар манбаси қанчалар ишончли бўлса ҳурматли деб сифатланган шахсга шунча ҳурматда бўламиз. Қачонки биз «ҳурматли» деб сифатланган шахс билан муомала қилиб уни ҳақиқатда шундай инсонлигини исботласак, унга берилган сифат тўғрилигига ишонч ҳосил қиламиз.

Демак, фикрларни яшаш тарзига таъсир кўрсатадиган тушунчаларга айлантириш зарур. Чунки яшаш тарзи инсонни «иймон келтирган ва солиҳ амаллар қиладиган зотлар» деган фикрга ишонч ҳосил қилганини билдиради. Фикр воқеликка қопланган яъни воқелик унинг тўғрилигини исботлаган бўлиши зарур. Лекин, табиийки ҳамма фикрни ҳам воқеликка қоплаш имкониятимиз йўқ. Чунки ҳар бир инсон ҳам ҳамма фикрларни воқелигини билиши мумкин эмас. Кўпинча баъзи фикрларни воқелигини ҳис этиб бўлмайди. Ҳар бир фикрни воқелиги кўз ўнгида гавдаланмайди. Мана шунинг оқибатида фикрларни тушунишда ва уларни тўғри ёки нотўғрилигига ҳукм чиқаришда ихтилоф келиб чиқади. Шунннг учун

 

27-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55