Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

ўзини ожизлигини, қўлида кўп имконият йўқлигини, ўзига ёрдам берадиган зотга муҳтожлигини ҳис қилади. Оқибатда Аллоҳга илтижо қилади ёки раҳбарни олқишлайди ёки кучли инсонни ҳурмат қилади. Ожизлик, ноқислик ва ўзидан бошқага муҳтожликни ҳис қилиши шунга сабаб бўлади. Диндорлик (тадайюн) намоён бўладиган кўриниш холиқ-мудаббир (яратувчи, тартибга солувчи) деб ишонаётган ёки холиқ-мудаббир деб тасаввур қилаётган нарсани-вужудни муқаддаслаш, улуғлашдир. Гоҳо муқаддаслаш ўзининг ҳақиқий суратида намоён бўлади ва у ибодат бўлиб қолади. Гоҳо тубанроқ суратда намоён бўлади-да, улуғлаш, ҳурмат қилиш, иззат-икром кўрсатиш бўлади.
Муқаддаслаш қалб эҳтиромининг юқори чўққиси бўлиб, у қўрқувдан келиб чиқмайди. Балки диндорликдан келиб чиқади. Чунки қўрқишнинг кўриниши муқаддаслаш эмас, балки хушомад қилиш, қочиб қолиш ёки ўзини мудофаа қилишдир. Бу ҳолатлар муқаддаслаш моҳиятига зиддир. Демак муқаддаслаш қўрқишни эмас, балки диндорликнинг кўринишидир. Диндорлик алоҳида мустақил ғариза бўлиб бақо ғаризасидан бутунлай бошқачадир.
Ғаризалар воқелиги шундай бўлиб учта асосдан: яшаш учун кураш, ўз навини сақлаб қолиш ва табиий ожизликни ҳис қилишдан иборат. Мана шу ҳис қилишдан юқоридаги уч табиий асосларнинг кўринишлари бўлган ҳаракатлар, амаллар келиб чиқади. Шунга биноан ғаризалар учта бўлиб, бошқа ғариза мутлақо мавжуд эмас.
Мана шулар фитратнинг воқелигидир. Асосий муаммони ечими бўлган фикрий асос ёки ақлий ақида ёки фикрий пойдевор инсон фитратига мос келиши зарур деб айтишимиздан мақсад  бу ечим (фикрий асос) инсон фитратидаги ожизлик, Холиқу-мудаббирга муҳтожликни тан олиши зарур. Бошқача ибора билан айтганда, ечим диндорлик ғаризасига мос келиши керак. Чунки бошқа ғаризалар ўз-ўзидан диндорлик ғаризасига боғланади. Ечим диндорлик ғаризасига мос бўлса, фитратга мос бўлади ва ечимнинг тўғри эканлигига далил бўлади. Ечим диндорлик ғаризасига зид келса фитратга ҳам зид келади ҳамда фикрий асоснинг нотўғри эканлигига далил бўлади. Демак ечим ақлни қаноатлантириб, диндорлик туйғусини ҳам тан олса, тўғри ечим ва тўғри фикрий пойдевор бўлади, инсон қалбини хотиржам қилади ва тўғри уйғонишга олиб боради. Акс ҳолда инсон ҳаётини бахтсиз қиладиган нотўғри асос бўлади. Чунки ғаризани тўғри қондирмаслик сиқилиш, безовталик ва хотиржам бўлмасликка олиб боради.

Асосий муаммони ёрқин фикрлаш ёрдамида тўғри ечиб олиш баҳсига киришишдан олдин юқорида ўтган фикрлар атрофида қўзғалиши мумкин бўлган баъзи саволларга жавоб бериб кетишимиз зарур. Баъзилар айтиши мумкинки, «Ечим инсон фитратига яъни диндорлик ғаризасига мос

 

36-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55