Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Инсоннинг сезги аъзолари сеза оладиган нарсалар борлиқ, инсон ва ҳаётга чекланар экан ва булар ўзидан бошқага муҳтожлиги исботлангач уларнинг барчаси махлуқ (яратилган) эканлиги аён бўлади. Чунки ўзидан бошқага муҳтож бўлаётган нарса яратувчи бўла олмайди. Яратувчи зот нарсаларни йўқдан бор қилгани учун ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди. Мана шу туфайли яратувчи зот борлиқ, инсон ва ҳаётдан ташқарида бўлиши зарур. Яъни борлиқ, инсон ва ҳаётни яратувчи деб ҳисобламаслик зарур.
Бу яратувчи махлуқ (яратилган) бўлмаслиги, балки азалий (бошланиш нуқтаси йўқ) бўлиши зарур. Агар махлуқ бўлганда эди холиқ бўла олмас эди, Чунки яратувчи ва яратилган махлуқгина мавжуд бўлиб бири иккинчнсидан бутунлай бошқачадир. Агар яратувчининг бошланиш нуқтаси бўлса, у ҳолда уни вужудга келтирган зотга муҳтож бўлиб қолар эди. Бу эса нотўғридир. Чунки яратувчи асло бошқа нарсага муҳтож эмас.
Ушбу мулоҳазалар борлиқ, инсон ва ҳаёт ҳақидаги, уларнинг ўзидан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқалари ҳақидаги саволларга ёрқин фикрлаш берган жавоблардир. Бу мулоҳазалардан махлуқларда ўзидан бошқага муҳтожлик сифати борлигини исботлаш орқали яратувчи зот борлиги аниқланди.
Баъзан айтилиши мумкинки, борлиқдаги нарсалар борлиқдан ташқаридаги вужудга эмас, балки борлиқдаги бошқа моддаларга муҳтож бўлади. Нарсаларни бошқа нарсаларга муҳтожлиги яратувчи зот борлигини билдирмайди. Бунга жавоб шуки, инсон ҳам, сув ҳам модда. Инсон сувга муҳтож бўлса, шунчаки сувга муҳтож бўлмайди. Балки муайян тартибда ва муайян миқдордаги сувга муҳтож бўлади. Агар бу миқдор купайиб ёки камайиб кетса инсон сув истеъмол қилишдан фойда кўрмайди. Фараз қилайликки, инсон ҳар куни бир литр сувга муҳтож, Агар унга ҳар куни икки литр ёки ярим литр сув бериб турилса, бу миқдордаги сув унга зарар келтиради. Кўп ҳолларда аста-секинлик билан ўлимга олиб боради. Шунга ўхшаб сув қайнаши учун муайян шароит ва муайян ҳароратга муҳтож. Сув муайян шароитда қайнайди. Яъни сув билан ҳаво босими ўртасидаги нисбат юз градусга етгандагина қайнайди. Агар бу нисбат ўзгарса керак бўлган қайнаш юзага келмайди. Бу икки мисолдаги ва шунга ўхшаш сезги аъзолари ҳис қиладиган нарсалардаги нисбат қаердан пайдо бўлди?

Бу нисбат ва миқдор сув тарафидан пайдо бўлмаган. Агар шундай бўлганда эди, сув ўзи истаган даражада қайнай олар эди. Минг кубометр сув шамнинг хароратига буғланишга қодир бўлар эди. Шунингдек низом (тартиб) инсон тарафидан ҳам яратилмаган. Инсон яратганида эди ўз

 

41-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55