Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

қилиш учун бошқа ишлардан озод қилинган эди. Давлат хазинасидан ўзини ва болачақасини тирикчилигига етадиган маблағни олар эди холос. Халифа Умар ибн Абдулазиз қизига Байтулмолдан қарзга олинган маржон билан ясанишига унамайди. Унга маржонни қайтариб топширишга буюради. Байтулмол хазиначисини халифа қизига карзга маржонни бергани учун жазолайди. Умар ибн Абдулазиз шахсий мақсадлари учун атиги бир неча чақа турадиган зайтун мойли чироғни ҳам ишлатмайди. Чунки бу чироқ давлат мулки эди. Бу чироқни ишлатишни яқинда Аллоҳ ҳисобини оладиган иш деб билган эди. Илгари Умар ибн Хаттоб айтар эдики: «Аллоҳга қасамки, Фрот дарёси қирғоғида бирор қўй ё эчки қоқилиб кетса бу йўлни нега текислаб қўймаганимга Аллоҳ сўроқ-савол қилишидан қўрқаман»,
Мана шунақа сонсаноқсиз мисоллардан сўнг бугунга келиб, бизнинг ҳазилакам давлатчаларимиз шундай дейдиган ва айтибгина қолмай, амалда ҳар соатда тадбиқ қиладиган бўлиб қолдилар: «Кимдан молдунё қолса у давлатники бўлади. Кимдан болачақа қолса, уларни қамалгани яхшироқ». Хўп келибсизлар, энди ўғрилик қилинглар, қаллоблик қилинглар, пора беринглар, порахўрлик қилинглар, аммо қўлимизга тушишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки қонунимиз устамон фирибгарларни, муттаҳамларни ҳимоя қилади. Содда, лақмаларни ҳимоя қилмайди. «Кимки уйланишга қодир бўлса уйлансин. Кимки қодир бўлмаса, ишратхоналарда ҳожатини чиқарсин. Касалхоналар эшиги бўлса, мамлакат фарзандлари бўлмиш камбағалларга берк, ким бўлишидан қатъий назар бойларга очиқ бўлиб қолди. Чунки бой қаерда хоҳласа ўша ерда, энг яхши шароитларда даволанади. Камбағалга бўлса умумий касалхоналар, улардаги сарсонлик, жаҳаннам азоби, зулуми кифоя қилади. Йирик касалхоналарга камбағални кириши, иблисни жаннатга киришига ўхшаб қолди. Бирор камбағал адашиб унга кириб қолса ундан ё қамоққа ёки жиннихонага қараб кетади.
Йўллардаги мусофирхоналар, меҳмонхоналар, ошхоналар ўрнига эндиликда истеҳкомларимиз (постлар) жойлашди. Улар мусофир йўловчига на овқат беради на бирор хизмат кўрсатади. Буни ўрнига ушбу истеҳкомлардан (постлардан) ўзларини давлат хизматчилари деб таништирадиган йўлтўсарлар отилиб чиқишади. «Кўрикдан ўтказиш» ниқоби остида мусофирни хорлайдилар ва устидаги кийим бошигача ечиб оладилар. «Текшириб қўйиш» ниқоби остида мусофирни сарсон қилиб, бошига шундай азобни солишадики у бечора «бу кунимдан ўлганим яхшийди» деб юборади.

Бу давлатчаларда аскар ўзининг ҳақиқий иши бўлган жанггоҳда, мардлар майдонида урушиш ўрнига хўжайинлар ва уларни думларининг хизматини қиладиган бўлиб қолди. Шу ишга мажбур қилиб давлатчалар

 

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55