Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

келиши шарт дейишларингиз билан ечимни олдиндан белгилаб қўйяпсизлар. Гўёки жавоб қандай бўлиши кераклигини тайин қилиб қўйяпсизлар. Сизлар мусулмонлар сифатида яратувчи борлигига ишонасизлар ва албатта бундан таъсирлангансизлар». Бу саволга раддия сифатида шундай деб жавоб берамиз: «Инсон воқелигини атрофлича ўрганиб чиққандан сўнг, ечим инсон фитратига мос келиши шартини қўйдик». Инсон воқелиги яққол кўриниб, сезилиб турган вужуд бўлиб ҳар қандай ақлли киши буни идрок этиши мумкин.
Суви бор одам бир чанқоқ кишини чанқаганини тан олмаса, чанқоқ киши сув ичиши мумкинми?  деб айтсак, бу гапимиз ечимни (жавобни) олдиндан белгилаб бериш бўладими? Ёки бу воқеликни тўғри баҳолаш бўладими? Катта-кичик кўплаб муаммоларга берилган ақлий ечимлар ақлларни тўлдираётгани ва инсон қалби хотиржам бўлмаса ҳам уларга сукут сақлаётгани, индамаётгани яққол кўриниб турмаяптими? Аслида бу ечимларга қаноатланмасада уларга бўйсуниб, жим турибдику! Шу туфайли бундай инсон ўз ҳолига ташлаб қўйилса тезда бунақа ечимлардан воз кечади ва бошқа ечимларга юзланади. Инсоннинг воқелиги шундай экан, унинг яшаш тарзи мустаҳкам равишда давом этиши мумкинми? Буни жавоби аниқ.
Бундан ташқари, диндорлик туйғусини инкор қилиш ва ечим фитратни тан олмаслиги гўёки инсонни ҳавога, сувга, овқатга бўлган эҳтиёжини тан олмасликка ўхшайди. Демак диндорлик туйғуси инсон табиатида аниқ мавжуддир. Яратувчини қандай тасяввур қилишидан қатъий назар, холиқ  мудаббирнинг мавжуд бўлиши кераклигига бўлган эҳтиёжни ҳис қилмайдиган инсон бу дунёда йўқ.
Маълумки инсон пайдо бўлганидан бери доимо бирор нарсага ибодат қилади, сиғинади. Ҳар бир асрда бирор нарсага сиғинган. Қуёшга, юлдузларга, оловга, бутларга ибодат қилган. Ҳокимлар халқларни диндорликни тарк этишга мажбур қилсаларда, халқлар зўравонликка қарамай динни ташлашдан бош тортганлар. Буни йўлида турли қийноқ-азобларга чидаганлар. Бирорта куч инсондан диндорликни тортиб олишга, яратувчи деб ишонаётган зотни муқаддаслашини йўқотишга қодир бўлмади. Гарчи маълум бир пайт диндорлигини деворлар орасига, қалбини тўрига яширишга инсонни мажбур қила олган бўлса ҳам.

Баъзи инсонларда кўринаётган кофирлик, худосизлик, ибодатни масхара қилиш ҳоллари мутлақ кофирлик борлигини билдирмайди. Яъни бутунлай ҳеч нарсага сиғинмайдиган ғирт кофир эканлигини англатмайди. Балки бу ҳолат диндорлик ғаризасини хато ёки нотўғри қондиришдир, Ҳақиқий яратувчига ибодат қилиш ўрнига куч-тоқатини қаҳрамонлар, улуғлар ёки табиат ва шунга ўхшаш нарсаларга ибодат қилишга сарфлаяпти. Бундай ҳолат адаштириш ва воқеликни нотўғри шарҳлаш натижасида юзага келган. Шу туфайли иймонли бўлишдан кўра кофир бўлиш қийинроқ. Чунки кофирлик инсонни ўз табиатидан буриб юбориш демакдир. Бу эса катта ҳаракатлар қилишга муҳтож бўлади.
Шу сабабдан кўрамизки, кўплаб даҳрий-худосизлар ҳақиқатни билиб қолишгач, кўзлари ва ақлларидаги пардалар йўқолгач, яратувчи борлигини аниқ билишгач, дарҳол иймонни маҳкам ушлайдилар ва роҳат-хотиржамликни ҳис қиладилар. Уларнинг иймонлари кучли бўлади. Чунки бу иймон ақл виждонга боғланиши ва фитрат фикрлаш билан учрашиши оқибатида аниқ ишонишгаолиб борган ҳис қилишдан келиб чиққан, натижада кучли иймон ҳосил бўлган.
Ушбу узун гаплардан сўнг асосий муаммони ёрқин фикрлаш ёрдамида тўғри ечиб олиш пайти келди. Буни кейинги фаслда баён қиламиз.

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55