Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

бошқаларни ишонтириш ёки зўрлик билан ўзгартириш йўлида юришга ундайдилар.
Ўзгартиришга интилиш ҳар бир ннсоннинг қалбида бўлиши яққол кўриниб сезилиб туриши билан бирга унинг кучли ёки заифлиги турлича эканлнги ҳам ундовчи омиллари, мақсадлари ва ғоялари бир шахсда бошқасиникидан фарқли экани ҳам маълум. Баъзи инсонларни ўзгартиришга бор кучлари билан интилаётганларини ва шиддатли тошқин, кучли бўрон кучи билан ўзгартиришга ҳаракат қилаётганларини кўрсак, баъзилари эса бечора гадой каби ночорлик билан ўзгартиришга чақираётганларини, касал тошбақа каби ўзгартиришга қимирлаётганини кўрамиз. Баъзи инсонлардаги ўзгартиришга интилиш фақат бир умматнинг ёмон воқелигини эмас, балки оламни гўзал ҳолатга ўзгартиришга йўналтирилганини кўрсак ва бунга ундаётган нарса — Аллоҳни рози қилиш ёки олий қийматлар эканлигини кўрсак, баъзилардаги ўзгартиришга интилиш тирикчилнкни ширинроқ луқмасига эга бўлиш ёки ўткинчи ҳайвоний шаҳватларни қондиришдан нарига ўтмаётганини, ўзгартиришга ундаётган нарса — худбинлик эканини, мақсади эса арзимас, беҳуда эканлигини кўрамиз.
Ўзгартиришга ундаётган нарсаларни ундан кўзланган мақсад ва ғояларни ўзгартиришни кучли ёки заифлигини ҳар хил, ихтилофли бўлишига сабабчи омилларни диққат билан текшириб кўрсак, унга таъсир кўрсатаётган кўплаб омиллар борлигини кўрамиз. Бу омилларнинг энг асосийси фикрий англаш (тушуниб етишдир)дир. Буни шундай шарҳлаймиз:

Инсон қачонки воқелик бузуқлигини ёки ёмонлигини ёки кўнгилдагидек яхши эмаслигини билсагина ўзгартириш ҳақида фикрлайди. Бундай билиш эса воқеликни бузуқлигини ҳис қилиш сезиш билан ҳосил бўлади. Чунки фикрий жараён (яъни фикрлаш) учун воқеликни ҳис қилиш, сезиш  асосий шартдир. Инсон бирор нарсани ёки унинг бирор аломатини ҳис қилмас экан, у нарсани билиши ёки тушуниши мумкин эмас. Бузуқлик ҳам воқелик бўлиб, унинг ҳис қилинадиган аломатлари борлигидан инсон бу воқеликни ўзгартириш ҳақида фикрлаши пайдо бўлиши учун бу воқеликни ва унинг бузуқлигини ҳис қилиши зарур. Демак, воқеликни бузуқлигини ҳис қилса, уни англаб етади. Қачонки воқеликни бузуқлигини англаса уни ўзгартириш ҳақида фикрлай бошлайди. Бироқ маълумки, бузуқликни ёки улуғворликни, ботирлик ёки қўрқувни, обрў-эътиборга путур етказувчи нарсани ҳис қилиш билан музнинг совуқлиги ва асалнинг ширинлиги, қалампирнинг аччиқлиги каби моддий нарсаларни ҳис қилиш ўртасида фарқ бор. Бунга сабаб шуки: барча инсонлар моддий нарсаларни ҳис қилиш учун керакли бўлган сезги аъзоларига эгадирлар. Гарчи бу сезги аъзоларини ҳис қилиш даражаси

 

3-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55