Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

бепарво бўлади. Шунга ўхшаш ҳолатларда ҳам ғариза қониқаверади. Аммо ғаризани йўқ қилиш, уни сиқиш мумкин эмас. Инсонларда ғариза қуввати ҳар хил бўлсада, бу ғаризаларнинг биридан маҳрум бўлган инсон асло йўқдир. Ғаризилар учта бўлиб, улар қуйидагилар: 1.  Бақо (яшаш учун кураш) ғаризаси.
Бу   Ғариза   инсон  бажарадиган  бир  қанча  ишларда  намоён бўлади. Бу ишларни онгли ёки онгсиз равишда бажариш оқибатида инсон хотиржам бўлади ва алоҳида шахс сифатида ўзини сақлаб қолади. Масалан, у доимо мол-мулкка эга бўлишга интилади, ривожланмай қотиб қолишни хоҳламайди, ҳамиша олдинга ҳаракат қилади ва ҳоказо. Бақо ғаризасининг энг муҳим кўринишлари мулкдорликни, обрўйликни яхши кўриш, ҳукмронликни, раҳбарликни яхши кўриш, тубанлашиб кетишдан қўрқиш, шижоатли қатъий бўлиш.
2.  Нав (инсон навини сақлаб қолиш) ғаризаси.
Бу ғариза инсонни жинс сифатида яъни инсоний нав сифатида сақлаб қолишга интилади. Жинс сўзидан инсонлар ҳам ҳайвонлар ҳам тушунилсада, лекин бу ғариза ҳайвон жинсини эмас, айнан инсон жинсини сақлаб қолишга инсонни ундайди. Унинг муҳим кўринишлари аёл зотига барча шакллардаги мойиллик, бечораларга ёрдам бериш, чўкаётганни қутқариш, муҳтожга кўмаклашиш. Қисқача қилиб айтганда бу ғариза инсонни бошқа инсонларга интилишида намоён бўлади. Нав ғаризасини Бақо ғаризасидан фарқи бор. Бақо ғаризаси инсонни шахс сифатида сақлаб қолишга ундаса, кейингиси жинси, ранги, дини, ватани, миллатидан қатъий назар инсон навини сақлаб қолишга ундайди, Масалан, инсон денгизда чўкаётган инсонни қутқариш учун иккиланмай ўзини сувга отади. Бунда ўзига келадиган бирор моддий фойда ёки зарар ҳақида ҳам, чўкаётган инсонни дини, жинси, ранги ҳақида ҳам ўйламайди. Уни фақат қутқариш қизиқтиради.
3. Тадайюн (диндорлик) ғаризаси.

Номидан кўриниб турибдики, бу ғариза борлиқ, инсои ва ҳаёт устидан ҳукмронлик қилаётган куч деб инсон ҳис қилган нарсани, вужудни муқаддас санашга ҳар бир инсонда мавжуд бўлган табиий мойилликда намоён бўлади. Бу мойиллик инсон ўзини ожизлигини, ноқислигини, бутун борлиқни ва ундаги нарсаларни тартибга солувчи кучга муҳтожлигини ҳис қилишидан пайдо бўлади. Бунга сабаб: Инсон бақо ғаризасини қондиришдан, ўзини сақлаб қолишдан ожиз бўлиши натижасида ва нав ғаризасини қондиришдан, ўз навини сақлаб қолишдан ожиз бўлиши натижасида унинг бошқа туйғулари яъни бўйсуниш, таслим бўлиш туйғулари қўзғалади, Масалан, кўп ҳаракат қилиб ризқини кўпайтира олмаганида ёки оғир касалликдан шифо топа олмаётганида

 

35-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55