Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

1 фасл
Ўзгартириш воқелиги ва унинг асослари

Маълумки, инсон фақат бугунги куни учунгина яшамайди. Балки бу дунё ҳаётидаги келажагига тааллуқли бўладими ёки дунё ҳаётидан кейинги ҳаётига тааллуқли бўладими, ҳеч фарқсиз, яқин ёки узоқ келажаги ҳақида ўйлайди.
Инсои воқелиги шундай бўлгани учун инсон ўзи яшаётган воқеликка асло рози бўлмайди. Агар воқелик ёмон бўлса уни яхшилашга, воқелик яхши бўлса уни янада яхшироқ қилишга, интилади. Шунинг учун инсонни ўтмишига ачинаётганини ва доимо келажакка кўз тикаётганини, унга ошиқаётганини кўрамиз.
Ўзгартириш ҳақида фикрлаш ҳаёт учун зарурдир. Зеро, ўзгартириш ҳаракат демакдир. Чунки ҳаёт ривожланиш ва ҳаракатда намоён бўлади. Шунинг учун ҳар бир уммат, ҳар бир шахс ўзгартириш ҳақида фикрлаши ва унга ҳаракат қилиши керак. Ўзгартириш ҳақида фикрламаслик умматни йўқ бўлиб кетишига, шахсларини эса тарқоқ бўлишига олиб боради. Чунки воқеликка бўйсуниб қолиш энг хатарли офат ва энг катта мусибатдир.
Ўзгартириш ҳақида фикрлаш фақат ўз аҳволларини ўзгартириш зарурлигини ҳис қилаётган инсонлардагина мавжуд бўлмай. балки борлиқда ўзгартиришни тақозо этаётган ҳолат бор экан, у ҳам мавжуд бўлаверади. Шу туфайли киши фақат аҳволи ёки жамияти, халқи, уммати аҳволини ўзгартириш ҳақида ўйлаш билан чекланмай, балки бошқаларни ҳам ўзгартириш ҳақида ўйлайди. Бунга сабаб инсонда «инсонийлик хусусияти» яъни «ўз навини сақлаб қолиш» туйғуси бор. Бу туйғу инсонни ўзининг юртида бўладими ёки халқи, уммати орасида бўладими ёки бошқа юртларда бўладими ҳар бир инсонга аҳамият беришга ундайди.
Ҳар бир инсонда ўзгартиришга интилиш бўлсада, бироқ шароитлар, вазиятлар ва омиллар ҳам борки улар бу интилишни сусайтиради ва тўхтатиб қўяди, Ёки аксинча бу интилишни куч билан олдинга ундайди. Бунга сабаб ўзгартириш машаққатли, қийин иш бўлиб улкан ҳаракатларни, катта қурбонликларни талаб қилади. Шу туфайли бу ишга кучли, иродали, ўткир ақлли, ниҳоят даражада сезгир бўлган инсонларгина қодир бўладилар. Шу билан бирга одамларнинг ризқларига ва елкаларига миниб олганлар ўзгартиришга қарши турадилар. Сусткашлар, дангасалар, заифлар ўзгартиришни ёқтирмайдилар. Чунки ўзгартириш иши  муросасиз кураш олиб бориладиган ишлар жумласидандир.

Ўзгартиришга интилиш кўнгил тўридан келиб чиқсада, ҳаёт воқелари унга ундасада, бироқ ўзгартиришни режалаб беришга ҳар бир инсон қодир эмас. Бунга фикрий етакчи инсонларгина қодир. Бундай кишилар

 

2-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55