Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

солади. Дарахтни атрофлигича ўрганади. Йиғган маълумотлари натижасида унинг воқелигини идрок этиб «бу  лимон дарахти» деб хулоса чиқаради.
Учинчиси эса ўзидан олдинги икки киши қилган ишни қилади. Бунга қўшимча қилиб, дарахтни бу ерда қандай пайдо бўлганини ва қандай ўсиб чиққанини ҳам ўрганади. Бундан «бу нордон дарахт кичкина уруғдан келиб чиққан» деган натижага келади.
Уни қаердан келиб қолганига қизиқиб, ёрқин фикрлаш оқибатида уни ўз ихтиёрисиз мажбуран экилганини билиб олади,
Шу мисол билан фикрлашнинг уч даражаси ойдинлашган бўлса керак, Биринчиси юзаки фикрлаш бўлиб, бундай фикрловчи инсон дарахтнинг ташқи кўринишига қараб ҳукм чиқарди. Бундай фикрлаш омма инсонларнинг фикрлаши бўлиб, сезги аъзолари ёрдамида воқеликни ҳис қилиб, шу ҳис қилиш мияга узатилади ва миядаги собиқ маълумотлар билан боғланади. Бунда дарахтни ўраб турган шарт-шароитларни ва унга боғлиқ нарсаларни билишга ҳаракат қилинмайди. Бу ҳолат жамоатларнинг, тубан фикрловчи ва оми инсонларнинг фикрлашларида устун туради. Юзаки фикрлаш уйғонишни олдини тўсгани ва фаравон яшашга имкон бермагани учун ҳалқлар ва умматлар бошига тушган балодир.
Чуқур фикрлаш эса юқоридаги мисолимизда дарахтни чуқурроқ, яхшироқ билишга уринишда ва бир марта ҳис қилиш, яъни бир марта назар солиш билан ҳамда у ҳақидаги собиқ маълумотлар билан кифояланмасликда намоён бўлади. Балки у дарахтни турли қисмларини қайта-қайта кўриб чиқади. Бундай фикрлаш олимларнинг фикрлашидир.
Энг кераклиси бўлган ёрқин фикрлаш эса фикрлаш даражаларини юксагидир. У кўзланган ғояга зарур бўлган тўғри натижаларга эга бўлиш учун воқелик ҳақида чуқур фикрлаш ва шунга қўшимча равишда унинг атрофидаги, унга алоқадор нарсалар ҳақида фикрлашдан иборат.
Фикр савиясини кўтариш ва муфаккирларни етиштириб чиқариш учун ёрқинлик зарур. Ёрқин фикрлаш таълим олишни, ўқимишли бўлишни талаб қилмайди. Масалан, «Ерда ётган тезак ҳайвон борлигини, из эса йўловчи ўтганлигини билдиради» деяётган чўпон ёрқин фикрловчидир. Ваҳоланки Аллоҳдан бошқа нарсага (бутга) сажда қилаётган ядро олими ёрқин фикрловчи эмас. Чунки у сажда қилаётганда ақлини ишлатмади.
Шунга кўра асосий муаммо ёрқин фикрлаш орқали ечилиши керак. Чунки саволлар нарсаларнинг зоти-моҳияти ҳақида бўлмай, балки бу нарсалардан олдинги ва кейинги нарсалар ҳақида, бу нарсалар ўзидан олдинги ва ўзидан кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида ҳамдир. Бу саволларга нарсаларни ташқи кўринишидан, моҳиятидан жавоб чиқмайди. Тўлиқ жавоб нарсалардан ташқаридаги нарсалардан чиқади. Чунки нарсани вужудга келтирувчи унинг бир қисми ёки ташқи кўриниши бўлмайди, Балки бутунлай бошқа нарса бўлади.

Шу сабабли асосий муаммони ақлни қаноатлантирадиган қилиб ечиб олишимизга ёрқин фикрлаш кафил бўлади. Асосий муаммони ечиш учун таклиф қилинаётган ечимлар устидан ҳукм чиқаришга ҳам угина лойиқдир.

 

32-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55