Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

кўрсатувчи муҳим омилдир. Инсоннинг фикрий англаши (билиши) ортиб борган сари фикрий масалаларни ҳис қилиши ҳам ортиб боради, ривожланади, ниҳоят даражада ўткирлик даражасига етади. Бу хулосани изоҳлаш учун қуйидаги мисолни келтирамиз: Ҳукмронлик ва улуғлик сутини эмиб, иззат-икром ва ҳурмат-эътибор муҳитида вояга етган шахс билан хорлик ва тубанлик сутини эмиб, хўрлаш ва таҳқирлаш ботқоғида тарбия топган шахсни олиб келиб иккаласини бир хилда хўрланса, икковининг реакцияси бир хил бўладими ёки турлича бўладими? Биринчи шахс ҳам хорликни иккинчи шахс қабул қилгандек қабул қиладими? Бундай муносабатга қарши иккаласининг исёни бир хил даражада бўладими? Табиийки буни жавоби аниқ, яъни биринчи шахс собиқ билими-англаши туфайли ва ҳурмат-эътиборга ўргангани натижасида хорликни қабул қилмайди. Иккинчиси эса асло жунбушга келмайди. Чунки у хорланиш ва таҳқирланишга ўрганиб кетган. Дунёга келгандан бери хорликда яшайди. Хорлик инсоннинг шарафига зид иш эканини билмаган. У хорланиш ва таҳқирланиш ҳаётнинг ажралмас бир қисми деб биладиган эшакка ўхшайди. Шу туфайли ҳаётни хорликсиз тасаввур эта олмайди. Унинг ҳолати қоронғу зиндон деворлари ичида туғилиб ўсган инсоннннг ҳолатига ўхшайди. Бундай инсон зиндондан ташқарида зиндон шароитларидан кўра фойдаланишга афзал шароитлар бўлиши мумкинлигига ишонмайди, уни тасаввур қилиши ҳам қийин. Зиндонни зиндон деб аташга кўнмайди. Чунки у зиндондан бошқа ерни билмайди ва ўзи туғилиб ўсган зиндонни яшаш учун табиий жой деб билади.
Биринчи ҳур инсон эса, хўрлаш унинг қонини қайнатиб юборади. Чунки у бу сўзнинг маъносини жуда яхши ҳис қилади. Аслида инсонни хорлаш эмас, балки ҳурмат-эҳтиром қилиш, улуғлаш кераклигини билади.
Хулоса шуки, ўзгартириш муқаррар иш. Ҳар бир инсон ўзидаги ўзгартиришга интилишни ҳис қилади. Бироқ бу интилиш инсонлар ўртасида турлича бўлиб, мақсадлари ҳам ҳар хилдир. Мана шундан ўзгартириш ҳаракатини кучидаги тафовут юзага келади. Буларнинг барчасини асоси  бузук воқеликни ва унинг ўрнини босувчи воқелик борлигини фикрий англашдир. Шунинг учун муфаккирлар  ўткир ҳис қилувчи инсонлар собиқ омилларни (фикрларни) етарли даражада англаб етишлари ва одамларни ўзгартириш учун ҳаракат қилишга рағбатлантириш, ундаш учун уларда фикрий ҳис қилишни вужудга келтиришга интлишлари зарур. Бу ишни эса ҳукмрон воқеликнинг бузуқлигини тушунтириш орқали ва бузуқ воқеликни ўрнини босувчи воқеликни тушунтириб бериш орқали ҳамда бу воқеликни гўзал суратда, ёрқин тасвирда кўрсата олиш билан амалга оширилади. Бусиз бирорта ўзгартирувчи ҳаракат муваффақият қозона олмайди. «Зулм исённи келтириб чиқармайди. Балки зулмни ҳис килиш исённи туғдиради».

 

5-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55