Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

мабда ақидасидан яъни динни ҳаётдан ажратиш фикридан келиб чиққан. У айниқса сўз эркинлигида яққол кўзга ташланади.
Демократия ушбу мабдадан келиб чиққан ва низомнинг асосий қисми, умуман олганда унинг низоми бўлсада, бироқ мабдадаги энг кўзга ташланган нарса эмас ва иқтисодий низомдан ҳам устун эмас, Бунга ғарбда иқтисодий низомни ҳукумат низомига кучли таъсири борлиги далил бўлади. Масалан, Америкадаги президент сайловларида «Женерал элетрик» «Женерал маторс» каби йирик ширкатлар капиталистларини сайловлар натижасига, давлат раислиги ва унинг мажлисларига кучли таъсири яққол сезилиб туради. Гўёки капиталистлар бу мамлакатнинг ҳақиқий хўжайинлари бўлиб қолишган.
Бундан ташқари, демократия фақат ғарбгагина хос бўлмай, Россия ҳам, учинчи олам давлатлари ҳам демократияни даъво қиладилар. (Ҳаммаси Лайли билан учрашдим деб даъво қилади. Лайли эса уларнинг бирортасини кўрмаган), Шундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, демократия динни ҳаётдан ажратиш мабдасидаги энг кўзга ташланган нарса эмас. Шу сабабли бу мабдани демократик мабда деб эмас, капиталистик мабда дейиш ўринлироқ.
Динни ҳаётдан ажратиш динни яъни борлиқ, инсон ва ҳаётнинг яратувчиси борлигини, қайта тирилиш куни ва бир жойга йиғилиш ҳамда ҳисоб-китоб қилинишини зимдан тан олади. Чунки юқорида зикр қилинган нарсалар дин асослари ҳисобланиб, дин сўзи шу маъноларни ўз ичига олади.
Ушбу тан олиш борлиқ, инсон ва ҳаёт ҳақидаги куллий фикр бўлиб, ўз навбатида асосий муаммонинг ечимидир. Капитализм динни тан олсада яратувчининг ҳаёт ишларига аралашишини инкор этади ва яратувчининг ролини эътибордан четда қолдиради. Динни яратувчи билан махлуқ ўртасидаги алоқага, ибодатга чеклаб қўйди. Бу алоқа маълум бир соатларда ва ибодатхоналарда рўёбга чиқади.
Қисқача қилиб айтганда капитализм мабдадир. Чунки унда инсоннинг асосий муаммосини ҳал қиладиган ва унинг барча саволларига жавоб берадиган ақида (фикрий асос  динни ҳаётдан ажратиш) бор.
Бу асосдан низом (муолажалар) балқиб чиқади. Бу низомга кўра инсон ўз муаммоларини ўзи ақли ва ижтиҳодига суяниб ҳал қилаверади. Узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларини ўзи муносиб кўрган тарзда қондиради. Шундан низом фикрий асосга мутаносиб эканлиги, иккаласи бир жинсдан олингани маълум бўлади. Ақида ҳам, низом ҳам «яратувчи зот ҳаёт ишларига аралашмасин»  дейди.

 

51-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55