Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Юқорида айтилган гаплардан ўзгартиришнинг асосий омиллари маълум бўлади. Яъни бузуқ воқелик ҳақида собиқ фикрий англаш (билим) бўлсагина ўзгартириш ҳақида фикрлаш ёки унга интилиш юзага келиши мумкин, Юқорида ўтган гапларга қаттиқ эътибор бериш зарур. Бироқ шу ўринда яна бир қанча ишлар ҳам борки ўзгартириш жараёнига киришишдан олдин уларни билиб қўйиш керак. Булар:
а) ўзгартириш иши қийин, машаққатли иш бўлиб, унга кучли умматлар, халқлар ва шахсларгина қодир бўладилар. Аммо тубан умматлар, қўрқиш ва уятиш эгаллаб олган дангаса шахслар то ўзларини ўзгартирмагунча ўзгартириш ишига қодир бўлмайдилар.
ž
إِنَّ اللّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ
„...Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас... "    [13:11]
б) ўзгартириш иши шунчаки ўзгартириб қўйиш бўлмаслиги, балки аломатлари аниқ, белгиланган мақсад учун бўлиши керак.
Воқеликни қандайдир янги воқеликка ўзгартириш эмас, балки олдиндан маълум янги воқеликка ўзгартириш лозим. Бу янги воқелик бизнинг ҳозирги ҳолатимизда мавжуд воқеликка, унинг барча салбий томонларига зид бўлган, ундан кўра тараққий этган, умматга обрў-эътиборини, бахт-саодатини, хотиржамлигини кафолатлайдиган янги воқелик бўлиши лозим.
в)  ўзгартириш иши ҳар қандай дуч келган йўл билан эмас, балки одимлари белгиланган  режа асосида,  равшан  йўл орқали бўлиши керак. Токи ҳаракат мобайнида зое кетмаслик, мақсаддан бошқа   томонга   кетиб   қолмаслик  таъминлансин. Шунинг учун «ўзгартириш учун шайтон билан иттифоқ тузиш», деган гапга қўшилишимиз аҳмоқликдир. Чунки шайтонни борар жойи жаҳаннамдир. Шунинг учун шунчаки ўзгартириб қўйиш тентакликдир. Чунки умримиз зое кетгандан ёмғирдан қочиб дўлга йўлиққанимиз, сароб ортидан югурганимиз маълум бўлади.
Демак, ишга киришишдан олдин ғоя ва йўл аниқ-тиниқ белгиланган бўлиши керак. Акс ҳолда тўғри йўлда кетаяпмиз деб ўйлаб, ер шарини айланиб чиққан, юриб-юриб ерни думалоқ эканлигига ишонч ҳосил қилган ғофил кимсалар қисмати бизнинг бошимизга тушади.
г)  мақсадга эришиш ва кўзланган ғоя рўёбга чиқиши учун жиддий фикрлаш ҳамда жиддий ҳаракат қилиш ўта муҳимдир.

Жиддий фикрлаш шундайки шунчаки беҳуда эмас, аниқ мақсад учун фикрлашдир. Фикрлаш бу мақсадни амалга ошириш учун ҳаракатларни ишлаб чиқараётган бўлса, бундай фикрлашда жиддийлик борлигини билдиради, Жиддий ҳаракат қилиш эса қилинаётган ҳаракат кўзланаётган

 

6-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55