Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

3  — Ахлоқ ёрдамида уйғониш.
Бу фикрдаги инсонлар ўйлашадики: шахслар ахлоқи юксалиши билан уммат уйғонади ва бу ахлоқни тубанлашиши билан уммат тубанлашади, Бу фикрларини Шарҳи каби шоирларнинг шерларидаги байтлар билан қувватладилар.
Умматлар ахлоқлари бор экан умматдир,
Ахлоқлари йўқолса улар ҳам йўқолур ёки: Ишларинг ўнгланиш манбаси — ахлоқ,
Нафсни ахлоқ билан ўнгла, бўл хуш ахлоқ. ёки: Ахлоқлари хароб эл Обод бўлмас асло бил. Шунингдек фикрларини Қуръони Каримдаги ушбу

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ
- „Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз"                                   [68:4]
ояти билан ёки Росулуллоҳ с.а.внинг ушбу «Мен улуғ хулқларни камолига етказиш учун юборилдим», деган ҳадислари билан ҳам қувватлайдилар.
Уларнинг бу раъйларини яроқсизлиги шундаки: Баҳс шахсларни қандай уйғотиш ҳақида эмас, балки уммат ва жамиятни қандай уйғотиш ҳақида кетаяпти. Шу туфайли жамият воқелигини ва уни ўзгартиришга ҳаракат қилишни яхшилаб тушуниш зарур. Фаразан ахлоқ шахсларни ўзгартирса ҳам, шахсларни ўзгариши жамиятни ўзгаришга олиб бормайди. Чунки жамият шахсларни ёлғиз ўзидан ташкил топмайди. Балки у шахслар ва шахслар ўртасидаги алоқалар ҳамда бу алоқаларни назорат қилувчи низомдан ташкил топади. Бу низом муайян алоқаларга рухсат бериб, бошқа навдаги алоқаларни тақиқлайди. Шунинг учун уйғониш ва ўзгартириш пайдо бўлиши учун баҳс жамиятни ёппасига, шу жумладан шахсларни қандай ўзгартиришга қаратилган бўлиши, фақат шахсларга қаратилмаслиги лозим. Маълум бир хулқни қабул қилишга, уни маҳкам ушлашга шахсни ундаётган нарса хулқнинг ўзи эмас, балки хулқдан бошқа омиллардир. Масалан, инсон ростгўйликда ўзи фойда кўргани учун ёки ота-онаси ростгўйликка ўргатгани учун ёки одамлар ростгўй инсонни ҳурмат қилишгани учун ростгўйликни маҳкам ушлайди ва ҳоказо. Шундан кўриниб турибдики, агар биз инсонларни бирор хулқ билан хулқланишларини хоҳласак, шу хулқни келтириб чиқараётган асосга даъват қилишимиз зарур. Чунки ўша асос инсонга барча тасарруфларни шу жумладан ахлоқни ҳам белгилаб беради.
в)   Бошқа   нарсаларга   нисбатан ахлоқнинг муҳим эмаслигига энг ёрқин далил шуки, Қуръони Карим ахлоқ ҳақида ушбу оятдан:

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ
- „Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз"[68:4]
бошқа ҳеч қаерда гапирмаган.

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55