Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

кўрмаймиз. Бундан ташқари ўзининг барча бўлакларига ҳукмронлик қиладиган ва уларга бўйсунмайдиган бирор нарсани масалан инсон танасини олсак, қўл унинг бир бўлагидир. Табиийки тана қўл устидан истаганича ҳукмронлик қилади. Юлдузларнинг низомга (айланиш ўқи ёки ҳаракат йўналишига) бўлган алоқасида буни аксини кўрамиз. Юлдуз низомга бўйсунади. Буни акси бўлмайди. Бу эса низом юлдузнинг бир бўлаги эмаслигини билдиради.
Низом (ҳаракат йўналиши, айланиш ўқи) юлдузнинг бир хусусияти эканлигига ёки тартиблаш (танзим) хусусиятига эга эканлигига ёки тартиблашга қодир эканлигига келсак, кўриниб турибдики юлдуз бунга қодир эмас. Чунки бирор нарсада тартиблашга қудрат ёки тартиблаш хусусияти борлиги исботланиши учун ўша нарса лоақал бир марта бўлса ҳам тартиблаш жараёнини бажарган бўлиши керак. Масалан, инсонни гапирувчи деб сифатлаш учун у лоақал бир оғиз калима бўлса ҳам айтган бўлиши керак. Уни кулувчи деб сифатлаш учун у камида бир марта бўлса ҳам кулган бўлиши керак. Юлдуз бирор марта ўзини ўзи тартибга солганми? Ўз йўналишини ўзи белгилаганми? Табиийки, йўқ. Инсон борлиқни таний бошлагандан бери борлиқ, ундаги юлдузлар ўзгармас бир тартибда, бир низом остида ҳаракатланаётганини кўради. Бу эса юлдузларда тартиблаш (танзим) хусусияти йўқлигини билдиради. Чунки бундай хусусият тартиблашда яъни бир низомни (тартибни) бошқа низомга алмаштиришда, ўзгартиришда намоён бўлади.
Бундан ташқари хусусият сўзининг маъноси  нарса ўзидан чиқариб берадиган нарса дегани. Бошқача қилиб айтганда, хусусият нарса муайян шаклда тузилганлиги ва мавжуд бўлганлигидан келиб чиқадиган ҳолат дегани. Масалан бир бўлак темир ўткирланса кесиш хусусияти пайдо бўлади. Энди бу темир парчаси кесилиши мумкин бўлган нарсаларни (барг, гўшт ва ҳоказо) кесишга қодир бўлиб қолади. Унинг бу қудрати ҳеч қачон ундан ажралмайди. Мўъжиза туфайлигина ундан ажралиши мумкин. Яна бир мисол: инсонда воқелик билан собиқ маълумотни бирбирига боғлашга яроқли мия борлигидан келиб чиқувчи тартиблаш хусусияти бор. Шунинг учун инсон ўз ҳаёти низомларини қонунларини доимо ўзгартираверади, бир ҳолатда қотиб турмайди. Ривожланган сари тартиблашга, ўзгартиришга қудрати ошиб боради. Бирорта самовий жисм ўзи бўйсунаётган низомни (тартибни) бирор марта бўлса ҳам ўзгартирганми? Бундай ҳодиса бўлмаганлиги аниқ. Агар бирор марта юз берганда эди, бу масалада тортишиб ўтирмас эдик. Шундан хулоса қиламизки, юлдуз қаттиқ риоя қилиб ҳаракатланадиган низоми (ҳаракат йўналиши, айланиш ўқи) унинг бир бўлаги ҳам, бир хусусияти ҳам эмас. Балки бутунлай бошқа нарсадир. Борлиқ жисмлар йиғиндисидан иборат экан ва ундаги ҳар бир жисм уни ҳаракатлантирадиган низом (тартиб)га муҳтож экан бутун борлиқ ўзидан бошқага муҳтож бўлади. Чунки муҳтожларнинг йиғиндиси ҳам муҳтож бўлади.

 

40-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55