Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

жаҳоннинг илмий жиҳатдан ривожланган илм даргоҳларида кўзга яққолнамоён бўлаяпти.
Шундай даражадан сўнг биз тубанликка тушиб кетдик. Эндиликда биз оламга илм-фан жиҳатидан боқимондамиз. Бошқа давлатлар дастурхонини сарқитлари билан кифояланамиз. Улар бизга ташлаётган ўзларига керак бўлмай қолган ёки ундан зерикишган ёки замон талабига жавоб бермай қўйган кераксиз чиқиндилар билан озиқланамиз. Ўзимиз ёки Ислом хоҳлагандек эмас, балки мустамлакачи кофир ва унинг думлари хоҳлагандек дарс оладиган бўлиб қолдик. Таълим программасини бизга Ислом белгилаб бериши ўрнига кофирлар ва кофирларнинг буйруқлари, кўрсатмалари бўйича иш юритадиган таълим вазирлигидаги комитетлар белгилайдиган бўлиб қолди. Эндиликда ақидамиз, одатлар ва анъаналаримизга зид нарсаларни ўрганадиган бўлиб қолдик. Энди ўқувчиларимиз, студентларимиз Холид, Салоҳиддин, Ториқ ибн Зиёддан кўра Наполеон, Гитлерни яхши биладилар. Мисъаб, Абу Зар, Билолдан кўра Тарафулта, Демис Руссосни яхши танишади.
Бундан ортиқ тубанлик борми?
Бундан баттар тойилиш бўладими?
Суд низоми
Биз узоқ давр инсоннинг обрў-эътибори, инсонийлигини муҳофаза қиладиган давлат паноҳида ҳаётдан лаззатланиб яшадик. Бу давлатда гражданлар ўртасида ажратиш бўлмагани учун қонун олдида барча баробар эди. «Фақат суд ҳукми билангина киши жазоланади». «Муслимдаги асос  унинг бегуноҳлигидир». «Бирор кишини азоблаш мутлақо мумкин эмас. Ҳар қандай гражданни давлатнинг бирор ҳокими ёки хизматчиси устидан қилган шикоятини мазолим қозийси кўриб чиқади». «Қозининг шартлари — одиллик, поклик, фақиҳлик, теран тушунишлик». Кечиришда қозини минг марта адашгани жазолашда бир марта адашганидан яхшироқ». «Агар олдингга жанжаллашиб икки киши келса, улардан бирини бир кўзи уриб чиқарилган бўлса, то иккинчисини иккала кўзи уриб чиқарилган ҳолда келмагунча ҳукм чиқарма». «Халифа ҳам қозини олдида судлашувчи билан баробар ўтиради». «Сизлардан олдинги қавмлар халок бўлиб кетдилар. Чунки уларда заиф киши ўғрилик қилса қўлини кесардилар, обрўли одам ўғрилик қилса қўйиб юборардилар», «Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилганда эди, Муҳаммад албатта унинг қўлини кесарди».

Давлатимиз шунақа эди. Суд воқелиги шундай эди. Шу туфайли ҳаётда хотиржам, тин-чомон яшардик. Чунки бегуноҳ, бекордан-бекор, қуруқ туҳмат билан жазоламмаслигини биларди. Халифа ҳам, ҳар бир граждан ҳам бир хил мавқеда эдилар. Мисол учун, Умар ибн Хаттоб р.а нинг

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55