Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

ҳосил қила олмаяпти? Бу ҳолаг унинг чекланган эканлигини билдирмайдими? Шу мулоҳазалар орқали «борлиқдаги қандайдир бирикиш бирор нарсага муҳтож эмас» деган гапнинг нотўғрилиги ойдинлашади. Улар мавжуд нарса ҳақида эмас, хаёлий нарса ҳақида гапиряптилар. Ҳукм хаёлий нарсага эмас, мавжуд нарсага чиқарилади. «Борлиқдаги қандайдир бирикиш борлиги» ҳақидаги ҳикоя тўқима афсонадир.
Инсон чекланган. У ҳар бир нарсада муайян чегарагача ўсади, ундан нарига асло ўта олмайди. Тилло парчаси тилло жинсини (зотини), сувнинг бир томчиси сув жинсини гавдалантиргани каби ҳар бир инсон асосий сифатлар жиҳатидан инсон жинсини гавдалантиради. Ҳар бир инсон чеклангани учун инсон жинси ҳам чекланган бўлади. Яъни боши ва охири бўлади. Шу сифатга эга бўлгани учун ожиздир. Чунки у бўйини, умрини ёки бирор нарсасини зиёда қилишдан ожиз. У ноқис (камчилиги бор). чунки унда бир қанча нарсалар етишмайди. Бу нарсаларни ўзи пайдо қила олмайди, У муҳтождир, У сувга, ҳавога, озиқ-овқатга муҳтож. У чеклангандир. Унинг бошланиш нуқтаси {тукилган куни) ва тугаш нуқтаси (вафот этадиган куни) бор. Ҳар бир инсон жинсини гавдалантиради. Инсон жинси эса ўлади. Бундан келиб чиқадики, инсон жинси чекланган, яъни махлуқдир. Чунки ожиз, ноқис ва ўзидан бошқага муҳтож нарса яратувчи-холиқ бўла олмайди. Демак яратувчи чекланмаган. Акс ҳолда махлуқ бўлиб қолар эди.
Шунингдек борлиқ ҳам чекланган. Чунки у жисмлар йиғиндисидан иборат. Ундаги ҳар бир жисмнинг боши ва охири бор. Чекланган нарсаларнинг йиғиндиси ҳам чекланган бўлади. Демак борлиқ чекланган яъни махлуқдир.
Шу ўринда «чекланган» сўзи билан «саноқли» сўзини ўртасидаги фарқни ажратиб олишимиз лозим. Замонда бўладими ёки маконда бўладими боши ва охири бор нарсаларга «чекланган» сўзи қўлланади. Санаш мумкин бўлган нарсаларга «саноқли» сўзи қўлланади. Масалан, чўлдаги қум зарраларини санаш мумкин эмас. Бироқ унинг боши ва охири бўлгани учун чекланган ва ўз навбатида махлуқ бўлади. Шунингдек борлиқ ҳам сезги аъзолари осонлик билан ҳис қила олмайдиган даражада ёйилиб, чўзилиб кетганлиги уни чексиз эканини билдирмайди. Унинг жисмлари ва бўлаклари чекланганлиги учун борлиқни чекланганлиги ва махлуқлиги маълум бўлади.

Ҳаёт эса, кўриниб турибдики, бир шахсда бошланиб, ўша шахсда поёнига етаяпти ва ўз навбатида у ҳам чекланган бўлади. Ҳаёт кўриниши ҳар бир шахсда алоҳида-алоҳида бўлгани учун бир шахснинг ҳаёти ҳаёт жинсини гавдалантиради. Бундан келиб чиқадики, ҳаёт барча тирик мавжудотларда ниҳоясига етади, Демак ҳаёт чекланган яъни махлуқдир.
Инсоннинг сезги аъзолари ҳис қилаётган борлиқ, инсон ва ҳаёт чекланганлиги учун махлуқдирлар. Демак, инсон, борлиқ ва ҳаётни яратган бир яратувчи бор. У бу нарсалардан тамомила бошқа зотдир. У чекланиш ва муҳтожлик сифатларидан ҳолидир,
Шундай қилиб ёрқин фикрлаш орқали инсон, ҳаёт ва борлиқни яратган яратувчи борлигини билдик. Мана шу асосий муаммонинг ечими бўлиб, у тўғри уйғонишга олиб борувчи тўғри ечимдир. Чунки у тўғри асосга қурилган бўлиб, ақлга асослангани учун ақлни қаноатлантиради ҳамда яратувчи зот Аллоҳ таолонинг борлигини тан олиши билан диндорлик ғаризасини эътироф этганлиги учун фитратга мос келади.
Асосий муаммога тақдим этилаётган ечимларни мана шундай йўсинда ўрганилади ва бу ечимнинг асоси тўғри ёки нотўғрилиги ҳамда уйғонишни пайдо қилиш имконияти борлиги ёки йўқлиги идрок этилади. Ёрқин фикрлашга асосланган ушбу ечимга мувофиқ келадиган ечим тўғри фикрий асос ёки тўғри ақлий ақидага эга бўлган тўғри ечим бўлади. Агар мувофиқ келмаса ҳеч қандай қиймати йўқ, нотўғри, яроқсиз ечим бўлади.
Энди кейинги фаслларда бизни тўғри уйғонишга олиб борувчи тўғри ечимни танлаб олишимиз учун асосий муаммога тақдим этилган ечимларни кўриб чиқамиз.

 

43-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55