Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

комил хотиржамликка олиб боради. Агар ечим ақлни қаноатлантирмаса ва фитратга мос келмаса сохта хотиржамликка олиб боради. Бу сохта хотиржамлик тезда барҳам топадида, саволлар янгитдан қўзғалади ва қаттиқ безовталик инсон вужудини яна қамраб олади, Ҳар қандай ҳолатда ҳам хато ечимни асоси нотўғри бўлгани учун тўғри уйғонишга асло олиб бормайди.
Асосий муаммони ҳал қилишда ёрқин фикрлашни ишга солсак кўрамизки, инсон ҳис қилаётган нарсаларни—ўрталаридаги муштарак хусусиятлар жиҳатидан—учта асосий нарса (инсон, ҳаёт ва борлиқ)га бўлиш мумкин. Инсон ҳис қилаётган барча нарсаларда намоён бўлаётган бу уч нарсанинг борлиги аниқдир, Чунки бу нарсалар сезги аъзолари ёрдамида ҳис қилинган, Маълумки, сезги аъзоларининг ҳис қилинган нарсанинг борлигига чиқарган ҳукми қатъий, аниқ бўлиб унда гумон ёки шубҳа бўлмайди, Бу нарсаларнинг муҳтож эканлиги ҳам аниқдир. Оламда ўзидан бошқага муҳтож бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ.
Инсоннинг олсак унинг ҳаво, сув, озиқ-овқат каби минглаб нарсаларга муҳтожлиги аниқдир.
Ҳаёт эса мавжудотдаги ҳаракатланиш ва ривожланиш кўриниши бўлиб, шу кўриниш тирикни қотиб қолган, ҳаракатланмайдиган ёки ўлган нарсадан ажратиб туради. Ҳаётни ҳаво ва сувга муҳтожлиги яққол сезилиб туради.

Борлиққа келсак, у қуёш, ой, ер, Сатурн, Меркурий каби кўплаб жисмлардан иборат. Бу жисмларнинг ҳар бири маълум бир низом (тартиб-қонун) асосида ҳаракатланади ва бу низомни асло ўзгартира олмайди. Бу низомни озгина ўзгариш фалокатларга сабаб бўлади. Бу низом (ёки бошқача қилиб айтганда ҳаракат йўналиши ёки айланиш ўқи арбита) жисм билан бўлган алоқасида учта фараз бор. Бу низом юлдузнинг бир бўлаги, қисми ёки унинг бир хусусияти ёки унга бошқаси тарафидан мажбуран берилган. Борлиқдаги ҳар бир нарса ўз низоми билан шундай боғланган. Низом воқелигини ва уни юлдузлар билан алоқасини текшириб кўрсак, низом юлдузларнинг бир қисми жузъи эмаслигини кўрамиз. Чунки низом (ҳаракат йўналиши ёки айланиш ўқи) бир йўл бўлиб юлдуз бу йўл бўйлаб доимий равишда ҳаракатланади. Маълумки йўл ҳайдовчи ва автомобилдан бутунлайн бошқа нарсадир. Бундан ташқари нарсанинг бир бўлаги унинг таркибидаги нарсалардан бири ҳисобланади. Агар юлдузнинг таркибини текшириб кўрсак унинг бўлакларида низом (тартиб-қонун) деб аталадиган бирор бўлакни кўрмаймиз. Буни сабаби шундаки, нарсага ҳукмронлик қилаётган низом шу нарсадан бутунлай бошқа нарса бўлади. Масалан, радио аппаратининг ишлаш тартиби радиодан бошқа нарсадир, Радио аппаратини бўлакларга бўлсак, бу бўлаклар орасида тартиб деган бўлакни

 

39-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55