Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Илгари Исломий Давлат Раиси ёки бирор ҳокими ўз давлатидан иззат ва шараф сари, ҳақ сўзни ғолиб қилиш учун, ҳидоят нурини ёйиш учун армиясини бошлаб чиқарди. Бугунга келиб бу ҳокимлар мусулмонлар еридан Оқ уйни ёки Даунинг -стритни ёки Кремлни зиёрат қилгани чиқадиган бўлиб қолди. У ердаги хўжайинларидан буйруқларни оладилар. Юртларига қайтишдан олдин қиморхона, казиноларда санқиб турли-туман спиртли ичимликларга ва наркотикларга ғарқ бўладилар. Сўнг хўжайинларини қўланса буйруқларини оқизмай-томизмай мусулмонларга тадбиқ этиш учун юртларига қайтадилар.
Илгари Ислом Давлати гражданлари мамлакатнинг у чеккасидан бу чеккасига кечаю кундуз тинч-омон, хотиржам ҳолда бориб келаверардилар. Мусулмонлар ерининг ҳар бурчагида ўзининг яқинлари ва биродарлари турганини ҳис қилиб юрарди. Энди бўлса бу граждан мусулмонларнинг ҳамма ерида бегоналик, ўлим, изтироб ва саросималикни сезиб туради. Ўз уйидан, минтақасидан зарурат туғилсагина чиқишадиган бўлиб қолди. Сафарга чиқиш бўлса — илгариги жоҳилият даврида бўлгани каби — оқибатига ишониб бўлмайдиган. охири нима бўлишини ёлғиз Аллоҳ биладиган, ҳаётни хатарга қўйиш бўлиб қолди. Бунинг натнжасида гражданлар сафарга чиқишга журъат қилолмайдиган бўлиб қолди. Мабодо журъат қилса, бу таваккалнинг ниҳоятда хатарлилигидан васиятини ёзиб қолдириши шарт бўлиб қолди.
Илгари мусулмонлар йўлиқаётган. ҳар қандай муаммони ечими мусулмонлар давлати қўлида эди. Салоҳиддин, Қутуз, Байбарос ўзлари хоҳлаган ёки Ислом белгилаб берган ечимни ижро қилдилар ва мусулмон юртларидан салибчиларни ҳайдаб чиқардилар, муғуллар босқинидан мусулмонларни ҳимоя қилдилар. Бугунга келиб эса давлатчаларимиз ҳокимлари: «Ечимларни 99% Американи қўлида»  дейдиган бўлиб қолдилар. Қолган 1% эса кимнинг қўлида?
Илгари ҳамма жойдаги мусулмонларнинг раҳбарлари муслима аёлнинг (вой Ислом, вой Муътасим деган) дод-фарёдига шошилиб, иккиланмай жавоб беришга киришардилар. Юртларни озод қилиб душманларни янчиб ташлардилар. Бугунга келиб эса Қобия, Хулхул, Дер, Ясин, Сабра, Шатила, Филлилин, Афғонистон ва мусулмонлар қирғин қилинаётган, юзлаб қушхоналардаги ёрдам сўраган миллионлаб овозларни бизнинг раҳбарларимиз эшитиб туриб қалблари титрамайди, киприклари пирпираб ҳам қўймайди. Уларни сифатлаб айтилган қуйидаги гап жуда тўғридир:
Гўдак етимлар оғзидан отилиб чиққан қанча-қанча “вой Мўътасим” Қулоқларига етдию, бироқ Мўътасим ғурурига етмади.

Илгари мусулмон ҳокимларнинг кофир ҳокимлар, айниқса тажовузкор босқинчиларига юборадиган хатлари шундай сўзлар билан бошланарди: «Аллоҳнинг бандаси, мўминлар амири Ҳорун Ар-рашиддан Рум кўппаги

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55