Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

билимлар факулpтети талабаси исломий сақофат ва араб тили фанларидан аъло баҳолар олган бўлиши лозим. Ҳандаса соҳасини танлаган ўқувчи математика, физика дарсларидан, тиббиёт факулpтетини танлаган ўқувчи эса биология ва химия фанларидан аълочи бўлмоғи даркор. Университетнинг ҳар бир ихтисосига алоқадор дарсларни, улардан олинган ўртача баҳони мутахассислар белгилаб берадилар.

 

Университет қуйидаги факулpтетларни ўз ичига олади.
- Исломий сақофат факулpтети. Унда ўқиладиган фанлар: Тафсир, фиқҳ, ижтиҳод, қозилик ва шаръий билимлар;


- Араб тили факулpтети;


- Ҳандасага оид фанлар факулpтети. Қурилиш инженерлиги, механика, энергетика, электроника, алоқа инженерлиги, учувчилик, компютер муҳандислиги ва бошқалар;


- Компютер билимлари (информацион технология) факулpтети. Программалаштириш, маълумотларни тартиблаш, программачи муҳандис;


- Аниқ фанлар факулpтети. Математика, химия, физика, компютер, астрономия (фалакиёт), география, геология ва бошқалар;


- Тиббиёт фанлари факулpтети. Тиббиёт, даволаш, ташхис қўйиш, тиш шифокорлиги, дори тайёрлаш;


- Зироат фанлари факулpтети. Ўсимликларга оид фанлар, ҳайвонотга оид фанлар, уй чорваси ва паррандаларни боқиш, озиқ-овқатларни сақлаш, наботот ва ҳайвонотга оид касалликлар;


- Молиявий ва идорий фанлар факулpтети. Бухгалтерия, иқтисод, тижорат. Эҳтиёжга қараб яна бошқа фанлар ҳам ташкил қилиниши ёки киритилиши мумкин.


3-4. Илмий тадқиқот марказлари.
Бу марказлар турли хил сақофий ва фанга оид мавзуларда аниқ тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланади. Масалан, сақофат соҳасида даъватни элчихоналар ва музокаралар орқали ёйишда узоқни кўзловчи (стратегик) режалар тузиш ва услублар қўллаш борасида ёки фиқҳ, ижтиҳод, тилшунослик борасида изланишлар қилиб, чуқур фикрларга эришилади. Фанга оид соҳаларда эса саноат, атом, фазо илмлари ва бошқа чуқур тадқиқотни тақозо қилувчи мавзуларда янгича воситалар ва услублар ижро қилинади.

 

38-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40