Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ўқувчи кетма-кет уч палла ўқиганидан кейин бир палла дам олиш ҳуқуқига эга бўлади. Дам олмасдан ўқишини давом эттириши ҳам мумкин. Демак, низом тиришқоқ болага - дам олишсиз ўқийдиган бўлса, шерикларидан эртароқ мактабни тамомлаш имконини беради. Бу имкон унинг дам олмасдан ёки озроқ дам олиб, дарсларни қандай ўзлаштираётганлигини ва дарс давраларидаги муваффақиятини кузатиб бориш билан берилади. Дарс бериладиган давранинг муддати бир йил эмас, 83 кундан иборат бўлиб, ҳар бир давранинг ўз программаси ва ўз ўқувчилари бўлади.


Агар ўқувчи ҳеч бир дам олишсиз, ҳамма мактаб паллаларидан муваффақият билан ўтса, мактабни тўққиз йилда (36:4=9) тамомлаши мумкин. Бу пайтда у эндигина ўн беш ёшга тўлган бўлади. Агар 36 паллани ҳар уч палла ўтгач, тўртинчи палласида дам олиш билан ҳар палладан муваффақиятли ўтиб ўқиса, мактабни 12 йилда (36:3=12) тамомлайди. Бу пайтда унинг ёши 18да бўлади.
Айрим ўқувчиларга мактабнинг учала босқичини тамомлашлари учун ўн саккиз ёшларидан кейин ҳам яна бир ёки икки йил керак бўлади. 20 ёшга етиб ҳам мактаб босқичларининг умумий имтиҳонларидан ўта олмасалар, программа асосидаги ўқишдан озод этиладилар. Улар хоҳласалар, ҳунар-техника билим юртларига кирадилар, хоҳласалар умумий имтиҳонни қайта топширадилар. Имтиҳондан муваффақиятли ўтсаларгина олий ўқув юртларига киришлари мумкин бўлади.


Мактаб паллалари низоми ўқувчиларнинг алоҳида қобилиятларини эътиборга олишдан ташқари, илм олиш вақтининг аҳамиятлилигини ҳам назардан қочирмайди.


Китобнинг охиридаги илова тарзида берилган жадвалда 36 палланинг ёшга оид гуруҳларга тақсимланиши, шунингдек, мактабни тамомлаган пайтда ўқувчиларнинг энг ками неча ёшда бўлишлари-ю энг кўпи билан неча ёшда бўлишлари кўрсатилган.


Кичик-кичик қишлоқларда паллалар низомини татбиқ этиш учун улар ўртасида мактаб бирлашмаси - «умумий мактаб» ташкил этилади. Ўқувчилар мактабга бориш ва уйга қайтишлари учун транспорт воситалари билан таъминланадилар.


4. Ўқув дарслари
4-1. Ўқув дарсларининг пойдевори.
Исломий ақида мусулмон ҳаётининг пойдеворидир. Халифалик давлатининг асоси ҳам шу ақидадир. Давлатнинг тузилишими, жиҳозларими, ишларими, бошқаларими - ҳамма-ҳаммасида Исломий ақида асос бўлиши шарт.

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40