| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
1. Муқаддима
Қайси уммат бўлишидан қатъий назар, ҳар бир умматнинг сақофати унинг мавжуд бўлиши ва ҳаётийлигининг умуртқа поғонасидир. Чунки уммат ҳазорати шу сақофат устига қурилади, унинг ғоя ва мақсадлари шу сақофат асосида белгиланади, турмуш тарзи ҳам шу сақофат билан ажралиб туради. Уммат аъзолари битта «қозон»да шу сақофат билан пишиб етилади. Натижада уммат бошқа умматлардан ажралиб турадиган умматга айланади. Уммат ақидаси, шу ақидадан келиб чиққан ҳукмлар, ечимлар, низомлар, шу ақида асосидаги илму маърифатлар, шу ақидага боғлиқ ҳодисалар - ҳамма-ҳаммаси шу умматнинг таржимаи ҳоли ва тарихи сифатида ана шу сақофатда мужассамдир. Бу сақофат тугаб битса, уммат ҳам тугаб битади, унинг мумтозлигидан асар ҳам қолмайди, ғояси, яшаш тарзи ўзгариб кетади, дўст-душманни танимай қолади, ўзлигини бой бериб, бошқа умматлар сақофати ортидан тентираб юрадиган бўлиб қолади.
Исломий сақофат Исломий ақида асосида тадқиқ этиладиган билимлар мажмуидир. Тавҳид илми каби Исломий ақидага алоқадор билимлар ҳам, фиқҳ, тафсир, ҳадис каби Исломий ақидага асосланган билимлар ҳам, Исломий ақидадан келиб чиққан ҳукмларни тушуниб олишда керакли бўлган, масалан, Исломдаги ижтиҳод тақозо этадиган араб тили ҳадис истилоҳлари, усул илми каби билимлар ҳам Исломий сақофат жумласидандир. Чунки буларнинг барчаси Исломий ақида асосида тадқиқ этилади. Ислом умматининг тарихи ҳам сақофатининг бир бўлагидир. Зеро унда умматнинг ҳазорати, таниқли кишилари, етакчилари, саркардалари ва уламолари ҳақида сўз юритилади. Арабларнинг Исломдан аввалги тарихи эса Исломий сақофатдан ҳисобланмайди. Фақат Исломдан аввалги араб шеъриятини шу сақофат жумласига киритиш мумкин. Чунки бу шеъриятда араб тили лафзлари ва таркибларини тушунишга, бинобарин ижтиҳод қилишга, Қуръонни тафсир қилишга ва ҳадисларни тушунишга ёрдам берувчи омиллар мавжуд.
Уммат сақофати шу уммат аъзоларида шахсияни пайдо қилувчи омилдир. Зеро, у шахснинг ақлиятини, нарсалар, сўзлар ва ишларга баҳо бериш тарзини шакллантиради. Шунингдек, у унинг майл-истакларини ҳам шакллантиради. Демак, унинг ақлиятига, нафсиятига ва турмуш тарзига таъсир ўтказади. Шунга кўра, умматнинг сафқофатини муҳофаза этиш ва уни жамиятда кенг ёйиш давлатнинг асосий вазифаларидандир. Собиқ Совет
2-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|