Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

етганлар мактабига) ўтказилади. Энди ўқувчиларни ёшларига қараб мактабларга тақсимлашга илова тарзида давлат мактабларидаги таълим тизимида амал қилинадиган дарс даврлари низомини баён қиламиз.


Олти ёшгача бўлган таълим (она бағри ва болалар боғчалари) одамларнинг ўзларига қўйиб берилади. Кимки шу мақсадда хусусий мактаб очмоқчи бўлса, бунга ҳаққи бор. Фақат бу таълимнинг ўқув дарслари ва халифа тарафидан қабул қилинган таълим сиёсатига риоя этиш жиҳатларини давлат назорат қилиб туради.


3. Мактаб палла (чорак)лари
Мактаб босқичлари 36 палладан ташкил топади. Ҳар бир палланинг муддати 83 кун. Ҳар бир палла учун муайян дарс соатлари белгиланади. Ўқувчи мактаб босқичларини биринчи палладан бошлайди. Қайси палладан муваффақиятли ўтса, кейинги паллага кўтарилади. То мактабни битиргунига, яъни 36 палладан муваффақиятли ўтгунига қадар шундай бўлиб бораверади. Ҳижрий йил теппа-тенг тўрт паллага бўлинади. Ҳар бир палланинг орасини уч кунлик дам олиш ажратиб туради.


Қуйидаги жадвалда ҳар бир палланинг бошланиши ва ниҳояси ҳамда уларни ажратиб турувчи дам олиш (таътил) пайтлари кўрсатилган:

 

Палла

Бошланиши

Тугаши

Биринчи палла

1 муҳаррам

25 рабиул-аввал

Дам олиш

25-26-27 рабиул-аввал

Иккинчи палла

28 рабиул-аввал

22 жумодус-соний

Дам олиш

22-23-24 жумодус-соний

Учинчи палла

25 жумодус-соний

20 рамазон

Дам олиш

20-21-22 рамазон

Тўртинчи палла

23 рамазон

27 зулҳижжа

Дам олиш

Рўза ҳайитида - 1-3 шаввол, Қурбон ҳайитида - 8-15 зулҳижжа кунлари

 

Бола мактабга ҳижрий ҳисоб билан олти ёшга тўлганида киради. Шунга кўра, давлат мактаблари йилнинг тўрт палласидан ҳар бирида, яъни тахминан ҳар уч ойда янги ўқувчиларни қабул қилади. Шунда бола олти ёшга тўлиши билан мумкин қадар тезроқ мактабга кириш имконига эга бўлади.

 

17-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40