Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ҳар қандай фикрни бериш ёки қабул қилиб олишнинг тўғри йўли мана шудир. Бунда фикрнинг мабда фикрлари каби ҳаёт хусусидаги махсус нуқтаи назарга бевосита алоқадор бўлиши ёки математика фанлари каби бевосита алоқадор бўлмаслиги фарқланмайди. Агар фикрлар биринчи турдан бўлса, яъни уларнинг ҳаёт хусусидаги махсус нуқтаи назарга бевосита алоқаси бўлса, бошқачароқ қилиб айтганда, инсоннинг ўз Раббиси, ўзи ва бошқалар билан бўладиган муносабатини тартибга солувчи фикрлар жумласидан бўлса, уни Исломий ақида билан боғлаш шарт. Бу пайтда ўқувчининг фикрига мурожаат қилиш билан бир қаторда унинг туйғусига ҳам мурожаат қилиш ва ўқувчининг дунё ва охиратдаги ҳаётига бу фикрнинг алоқадорлигини тушунтириш зарур бўлади. Токи ўқувчи бу фикрнинг тўғрилигига қаноат ҳосил қилсин, у фикр унинг турмуш тарзини бошқариб турадиган тушунчага айлансин. Исломий ақида белгилаб берган махсус нуқтаи назардан келиб чиққан тўғри фикрларга нисбатан унда муҳаббат ва қизиқиш туйғуларини жунбишга келтирсин. Қаноат ва ишонч билан уларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилсин. Токи, бу тушунча ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарга зид бўлган хато фикрларга нисбатан унда ёмон кўриш ва нафратланиш туйғуларини қўзғатиб, уларни рад қилиш ва уларга қарши курашишга шошилтирсин. Зеро, нуқтаи назарга алоқадор фикрий матнни ўргатишдан мақсад унинг луғавий маъноси билангина чекланиш эмас, балки матнни тушуниб олишдир. Яъни матнни - унга алоқадор бўлган воқеликка солиб кўриш учун тушуниб олишдир. Ўқувчи бу воқеликка нисбатан - амал қилиш ёки тарк қилиш билан бўладими, ҳеч фарқсиз - шаръан талаб қилинган мавқени эгаллаши учун матнни воқеликка солиб кўриши керак. Ўқувчига бу турдаги фикрлар унинг турмуш тарзи Ислом ҳукмлари билан бошқарилиши учун ўқитилади. Зеро, таълим фикрий дабдаба учун берилмайди, балки ўзининг ҳар бир иши ва сўзи билан Оллоҳнинг ризолигига эришишга ҳаракат қиладиган, ақлияси ва нафсияси баркамол мусулмон шахсни тарбиялаб етиштиришга хизмат қилади.


Агар фикрлар иккинчи турдан бўлса, яъни физика, химия, математика каби хос нуқтаи назарга бевосита алоқаси бўлмаган фикрлар жумласидан бўлса, улар Оллоҳ инсонга бўйсундириб берган коинот билан муносабатга киришишга ўқувчини тайёрлаш учун ўргатилади. Оллоҳ Таоло айтади:

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40