Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
11. Мактаб тақвими
Халифалик давлатида саналар ҳижрий йил бўйича олиб борилади. Ҳижрий бир йил 354 кундан ташкил топади. Ундан уч куни муборак Рамазон рўзази ҳайитига, етти кун эса Қурбон ҳайитига олиб ташланиб, қолган 344 кун қуйидаги жадвалда кўрсатилганидек тўрт мактаб паллаларига тақсимланади.
Палла |
Бошланиши |
Тугаши |
Палла |
1 муҳаррам |
25 рабиул-аввал |
Дам олиш |
25-26-27 рабиул-аввал |
Палла |
28 рабиул-аввал |
22 жумодус-соний |
Дам олиш |
22-23-24 жумодус-соний |
Палла |
25 жумодус-соний |
20 рамазон |
Дам олиш |
20-21-22 рамазон |
Палла |
23 рамазон |
27 зулҳижжа |
Дам олиш |
Рўза ҳайити учун 1-3 шаввол, Қурбон ҳайити учун 8-15 зулҳижжа |
Биринчи мактаб палласи ҳар йили муҳаррам ойи кириши билан бошланади ва 83 кун давом этади. Шу даврадаги жума кунлари, ҳам якунловчи имтиҳон вақтлари ҳам шунинг ичида. 83 кун ўтгач, 3 кун дам олиб, кейинги палла бошланади. Йилнинг тўртинчи палласи рамазон ойини ҳамда Рўза ва Қурбон ҳайити каби муборак кунларни ўз ичига олганлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Айрим ўқувчилар ёки ўқитувчилар ҳаж ёки умрани адо қилиш ё бошқа бир сафар учун бутун паллада дам олишга рухсат олишлари мумкин. Айримлар муборак Қурбон ҳайитидаги етти кунлик дам олиш пайтида ҳаж фарзини адо қилиб олишлари ҳам мумкин бўлади.
12. Оддий ҳунар-техника билим юртлари
Бу билим юртларининг вазифаси дурадгорлик, темирчилик, тикувчилик, ошпазлик ва бошқа чуқур илм талаб қилмайдиган ихтисослар бўйича ҳунарманд кадрлар тайёрламоқдир. Қандайдир сабабга кўра мактабдаги таълимни давом эттиришга қизиқмаган ўқувчи йигирма тўртинчи паллани тамомлагандан кейин шу ихтисослардан бирини ўрганиш учун мана шу билим юртларига кириши мумкин.
Мутахассислар ҳар бир соҳадаги ўқув муддатини, ўқитилиши керак бўлган дарсларни, ҳунарни пухта эгаллаш учун зарур бўлган малака ошириш ишларини белгилаб берадилар. Бу билим юртларини тамомлаган ўқувчига дурадгор, темирчи, тикувчи ёки бошқа «ҳунармандлик гувоҳномаси» берилади.
33-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|