Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шундан келиб чиқиб, Халифалик давлатида ўқувчига бериладиган ҳар қандай таълимнинг асосини Исломий ақида ташкил этади. Бу билимлар ақидавий фикрлар ва шаръий ҳукмлар каби Исломий ақидадан келиб чиқадими, тарих ва бошқа фанлар каби Исломий ақидага асосланган бўладими, фарқи йўқ. Исломий ақидага асосланган дейишимизнинг маъноси Исломий ақида шу билимларга миқёс бўлишидир. Нимаики Исломий ақидага зид бўлса, мусулмон уни қабул қилмайди ва унга эътиқод қилмайди. Зид бўлмаса, уни олиши жоиз бўлади. Эътиқодда ҳам, амалда ҳам мусулмон ўлчовининг ягона асоси Исломий ақидадир. Қабул қилиш ва рад этишдаги ўлчов ҳам ўшадир. Исломий ақида ва ундан келиб чиқадиган фикрларга зид бўлган бошқа ақидалар ва билимларни ўрганишга тўсқинлик қилинмайди. Фақат бундан мақсад уларнинг ноҳақлигини кўрсатиб бериш ҳамда уларга нисбатан шаръий мавқени белгилаш бўлиши лозим.


4-2. Ўқув дарсларининг турлари.
Ўқув дарслари фақат икки турли бўлади: биринчи турга химия, физика, астрономия, математика ва бошқа аниқ фанлардан иборат илмий билимлар киради. Бу билимлар тафаккурни бойитиш учун зарур бўлиб, инсон шу билимлар ёрдамида сўзлар, ишлар ва нарсаларнинг моҳияти, хусусиятлари ва инсон фитратига тўғри келиши ёки келмаслиги тўғрисида хулоса чиқара олади. Бу билимларнинг Исломий шахсиятни пайдо қилишга бевосита алоқаси йўқдир. Бу билимлар мусулмон шахсни тарбиялаб вояга етказишга бевосита алоқадор эмас. Иккинчи турга эса гаплар, ишлар ва нарсалар устидан вожиб, мандуб, мубоҳ, макруҳ, ҳаром каби таклифий шаръий ҳукм чиқаришни ёки сабаб, шарт, моне, рухсат, азимат, саҳиҳ, ботил, фосид каби вазъий шаръий ҳукм чиқаришни ўргатадиган шаръий билимлар киради. Бу билимлар Исломий ақлияни ҳосил қилади. Агар бу шаръий ҳукмларга мусулмоннинг ўз ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини қондириши жараёнида нарсалар, ишлар ва гапларга нисбатан мойил бўлиш ёки бўлмаслик, қабул қилиш ёки қилмаслик каби шаръий мавқени эгаллаш мақсадини ҳам қўшадиган бўлсак, Исломий нафсия юзага келади. Исломий ақлия ва Исломий нафсиядан эса ўз фикрлари ва майл-истакларига Исломий ақидани асос қилиб оладиган Исломий шахсия (мусулмон шахс) ҳосил бўлади.


Ислом мусулмондан коинот, инсон ва ҳаётнинг яратилиши хусусида фикр юритишни талаб қилганидек, ўзининг хулосалари, ишлари ва майлларида шаръий ҳукмларга амал қилишни ҳам талаб қилади. Оллоҳ Таоло тафаккурга буюриб айтади:

 

19-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40