Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
далиллардан чиқариб олинган шаръий-амалий ҳукмларни билиш, демакдир. Ёш болаларга намоз, рўза, ота-она ва бошқа одамлар билан муомала қилиш одоблари каби ҳукмлар ўқитилса, вояга етган ўқувчиларга уларга зарур бўлган ғусл, жунуб, ҳайз, нифос ҳукмлари ўргатилади. Ахлоқ, садоқат, ҳалоллик, ҳақни айтишга журъат каби хислатларга алоқадор ҳукмларга ҳам алоҳида эътибор берилади. Кейин жиҳод, унинг ҳукмлари, амирлик, унинг ҳукмлари сингари фиқҳни умумий тарзда ўргатишга ўтилади. Шу билан бирга «Зарар бериш ва зарарга зарар билан жавоб бериш йўқ», «Шубҳалар туғилганда ҳадлар қўлланмайди» ва «Вожиб нима билан адо бўлса, ўша нарса ҳам вожибдир» каби баъзи фиқҳий қоидалар ҳам ўқитилади.
д) Сийрати Набавийя:
Болага мактабга кирганидан бошлаб сийрати Набавийя ўқитилади ва уни ўқитиш аста-секин кенгайтириб борилади. Мактабнинг биринчи палласида Пайғамбар с.а.в.нинг бутун ҳаётлари - таваллуд топганларидан вафот этгунларига қадар қисқача ўргатилади. Бу билим ўқувчининг ёшига қараб қайтадан чуқурлаштириб борилади. Сийрати Набавийянинг нозик нуқталари, фиқҳга оид ўринлари, ундан чиқариб олинган ҳукмлар ўқувчи мактабнинг уч босқичини тамомлагунига қадар тўла ўқитилиши лозим. Унинг даъватни кўтариб чиқиш, давлат барпо қилиш ва Исломни ёйиш хусусидаги ҳукмларига алоҳида эътибор қаратилади.
е) Мусулмонлар тарихи:
Худди сийрат ва фиқҳда бўлганидек, бунда ҳам ўқувчининг ёшига эътибор берилади. Саҳобалар, тобеинлар ва улардан кейинги ҳокимлар ва олимлар каби мусулмон шахсларнинг эътиборга молик журъатли мавқеларини ўқитишга алоҳида аҳамият берилади. Абу Бакр р.а.нинг Пайғамбар с.а.в.ни ҳимоя қилганликлари ва муртадлар жангидаги тутган ўринлари, Умар р.а.нинг ҳижратга нисбатан тутган ўринлари, Усмон р.а.нинг саховатлари, Алий р.а.нинг шижоатлари, Билол р.а.нинг сабр-бардошлари, Умар ибн Абдул-Азизнинг адолатлари, Мўътасим Биллоҳнинг жасоратлари, Салоҳиддиннинг жанглари, Султон Абдул-Ҳамид II-нинг Фаластинни сақлаб қолишда тутган ўрни, қози Шурайхнинг одиллиги, Шофеъийнинг фақиҳлиги, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг журъати, Холид ибн Валиднинг итоаткорлиги каби мисоллар орқали ўқувчиларнинг онгига ҳаёт ҳақидаги исломий тушунчалар сингдириб борилади.
24-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|